Ришод Рашидович Собиров (1986-йил 11-сентябрда Бухоро вилояти, Жондор туманида туғилган) — ўзбекистонлик дзюдочи. Дзюдо бўйича Республика ва халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган. 2008-йил Бухоро давлат университетини тамомлаган.

Ришод Рашидович Собиров
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1986-йил 11-сентябр (1986-09-11) (40 ёш)
Жондор тумани, Бухоро вилояти, ЎзССР
Фаолият йиллари 2005-бугун
Вазни –66 кг
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Мамлакат Ўзбекистон
Қайси спорт Дзюдо
Ришод Собиров
Медал сони
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон вакили
Дзюдо
Олимпиада ўйинлари
Бронза Пекин-2008 ‍–‍60 кг
Бронза Лондон-2012 ‍–‍60 кг
Бронза Рио-де-Жанейро-2016 ‍–‍60 кг
Жаҳон чемпионати
Олтин Токио-2010 –‍60 кг
Олтин Париж-2011 –‍60 кг
Бронза Остона-2015 –‍60 кг
Осиё ўйинлари
Олтин Гуанчжоу-2010 –‍60 кг
Бронза Инчхон-2014 Эркаклар жамоаси
Осиё чемпионати
Кумуш Кувайт-2007 –‍60 кг
Бронза Тайпей-2009 –‍60 кг
Wорлд Мастерс
Олтин Сувон-2010 –‍60 кг
Олтин Боку-2011 –‍60 кг
Кумуш Олмаота-2012 Эркаклар жамоаси
ИЖФ Гранд Слам
Олтин Москва-2010 –‍60 кг
Олтин Париж-2011 –‍60 кг
Олтин Москва-2011 –‍60 кг
Олтин Париж-2012 –‍60 кг
Кумуш Париж-2010 –‍60 кг
Кумуш Рио-де-Жанейро-2010 –‍60 кг
Бронза Абу-Даби-2015 –‍66 кг
ИЖФ Гранд Прих
Олтин Ҳамбург-2009 –‍60 кг
Олтин Тунис-2010 –‍60 кг
Олтин Тошкент-2014 –‍66 кг
Олтин Самсун-2015 –‍66 кг
Кумуш Абу-Даби-2012 –‍66 кг
Бронза Абу-Дабу-2009 –‍60 кг
Бронза Будапешт-2016 –‍66 кг
Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати
Олтин Байрут-2005 –‍55 кг

Спорт фаолияти

  • 2005-йил 12-14-ноябр кунлари Хитойнинг Тайпей шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё биринчилигида 1-ўрин.
  • 2007-йил 12-18-май кунлари Қувайтда Осиё чемпионатида 2-ўрин.
  • 2007-йил 17-19-март кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида халқаро турнирда 3-ўрин.
  • 2008-йил 23-29-апрел кунлари Кореянинг Чеджу шаҳрида Осиё чемпионатда 5-ўрин, 2008-йил 12-25-август кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Олимпиада ўйинларида 3-ўрин, 2008-йил 3-6-октябр кунлари Япониянинг Токио шаҳрида жамоалар ўртасида жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, мусобақанинг кумуш медали совриндори бўлди.
  • 2009-йил 20-23-март кунлари Германиянинг Гамбург шаҳрида халқаро турнирда 1-ўрин, 2009-йил 15-25-май кунлари Хитойнинг Тайпей шаҳрида Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллади.
  • 2010-йил 16-18-январ кунлари Кореянинг Сувон шаҳрида халқаро турнирда 1-ўрин, 2010-йил 4-6-феврал кунлари Франсиянинг Париж шаҳрида халқаро турнирда 2-ўрин, 2010-йил 7-11-май кунлари Туниснинг Гаммарт шаҳрида халқаро турнирда 1-ўрин, 2010-йил 11-17-май кунлари Бразилиянинг Рио-де-жанеро шаҳрида халқаро турнирда 2-ўрин, 2010-йил 1-5-июл кунлари Россиянинг Москва шаҳрида халқаро турнирда 1-ўринларни эгаллади.
  • 2010-йилнинг 6-12-сентябр кунлари Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медалини қўлга киритди.
  • 2010-йилнинг 13-16-ноябр кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ХВИ-Осиё ўйинларида 1-ўринни эгаллади ва мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.
  • 2011-йилнинг 5-7-феврал кунлари Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ҳам муносиб иштирок этиб 1-ўрин.
  • 2011-йил 5-6-феврал кунлари Франсиянинг Париж шаҳрида халқаро турнирда 1-ўрин, 2011-йил 20-25-май кунлари Россиянинг Москва шаҳрида халқаро турнирда 1-ўрин, 2011-йил 23-27-август кунлари Франсиянинг Париж шаҳрида жаҳон чемпионатида 1-ўрин,
  • 2012-йил 9-12-январ кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида халқаро турнирда 2-ўрин.
  • 2012-йил 1-12-феврал кунлари Франсиянинг Париж шаҳрида халқаро турнирда 1-ўринларни эгаллади. Шу йили Англиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган ХХХ Ёзги Олимпиада ўйинларида 3-ўринни эгаллади.

Меҳнат фаолияти

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 1-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 9-ноябр 2012-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()