Rising Auto F7
Рисинг Ауто Ф7 (Феифан Ф7) — 2023-йил 5-феврал куни Хитойнинг САИC Мотор компаниясига тегишли Феифан бренди томонидан расмий премераси бўлиб ўтиши кутилаётган электр седани. Автомобил узунлиги 5 метрни, қуввати эса салкам 500 от кучини ташкил қилади. Седан қувват захираси 666 км масофани босиб ўтиш имконини беради. Автомобил батареялари ҳам оддий (ечилмайдиган), ҳам алмаштириладиган версияларда ишлаб чиқарилади[1]
| Рисинг Ауто Ф7 | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Ишлаб чиқарувчи | САИC |
| Бошқа номлари | Феифан Ф7 |
| Модел йили | 2023-йил |
| Сегмент | Д |
| Куч мосламалари | |
| Қуввати |
294 от кучи 498 от кучи |
| Ўлчамлари | |
| Ғилдирак базаси | 3000 мм |
| Узунлиги | 5000 мм |
| Кенглиги | 1953 мм |
| Баландлиги | 1494 мм |
Техник кўрсаткичлари
Феифан Ф7 седанинг ўлчамлари: узунлиги 5000 мм, эни 1953 мм, 1494 мм ни ташкил қилади. Ғилдирак базаси узунлиги эса 3000 мм. Автомобил ички қисмининг ўзига хос хусусияти шуки, унинг олд панелида учта монитор жойлаштирилганлигидир. Автомобилга Қуалcомм Снапдрагон 8155 СоC ва хусусий РИСИНГ ОТ ўрнатилган[1].
Феифан Ф7 одатий ечилмайдиган тортиш батареяси билан ҳам, ечиладиган батарея билан ҳам тақдим этилади. Хитойда барча электр транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари автомобилларни бу каби таклиф қилмайди[1].
Седаннинг базавий версияси орқа ғилдираклари тортувчи ҳисобланиб, 294 от кучига эга двигателга эга, қувват захираси эса 600 км масофани босиб ўтишга етади. Топ версияси эса умумий қуввати 498 от кучига эга бўлган иккита электр моторли электр бўлиб, қувват захираси 666 км масофани босиб ўтишга етади[1].
Галерея
-
Орқа томондан кўриниши
-
Интерер
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „5-метровый 500-сильный полноприводный седан с запасом хода 666 км.“ (ру). Қаралди: 31.1.23.