Рихтагарлик (форс.тож. — қуймоқ) — рангли металл (асосан, мис, бронза, қалай) дан турли буюмлар қуйиш касби. [[Ҳунармандчиликнинг қад. турларидан. Қадимда бронзадан қуроллар, уй жиҳозлари, санъат ва диний маросимларга оид буюмлар қуйилганлиги маълум (Бобил, Миср, Рим, Хитой, Юнонистон). ХИИИ—ХИВ асрларда Византия, Венеция, Генуя, Флоренсия ўзининг Р. буюмлари билан шуҳрат қозонди. ХИВ—ХВ асрларда рус давлатида (Уралда) бронза ва чўяндан замбараклар, қўнғироқлар Р. усулида қуйилган.

Археологик қазилмаларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги 3минг йилликка доир бронза болта қуйиладиган тош қолип топилган. Мўғуллар истилоси Ўрта Осиёда Р.нинг ривожига салбий таъсир этди. ХИВ асрдан металл конларининг қайта ишга солиниши муносабати билан Р. яна тараққий эта бошлади. 1399-йил Амир Темур буйруғи билан Абдулазиз ибн Шарафиддин томонидан Аҳмад Яссавий мақбараси учун бронзадан қуйилган "назирниёз қозони" ҳажми, қуйилиш услуби ва безаги жиҳатидан ноёб ҳисобланади.

16— ХВИИИ асрларда Ўрта Осиёда кўпроқ уруш қуроллари қуйилган. Ўзбекистон халқлари тарихи музеиида шу даврларга оид мис ва бронзадан қуйилган замбараклардан намуналар сақланган. ХИХ аср охирларигача Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда, асосан. уйрўзғор буюмлари қуйиш кенг ўрин эгаллади. Кейинчалик саноат ривожланиши муносабати билан Р.га унча эҳтиёж қолмади. Қуйма металл буюмлар тайёрловчи уста рихтагар (қуймачи) деб аталади (қаранг [[Ҳунармандчилик).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил