Ризо аббосий, Ризойи Аббосий (1575, Кашан — 1635) — мусаввир; Исфаҳон миниатюра мактабининг йирикнамояндаси. Р. А. маиший саҳналар ва алоҳида варақларда портретлар яратган. Р.А.нинг ижодий тараққиёти (Муҳаммадий анъаналарига асосланган) кўтаринки руҳдаги ҳаётбахш композициялардан варакларда ички қудратга тўлиқ тасвирлар яратишга ўтиши билан кузатилади ("Мўйна телпак кийган қиз", "Севишганлар", "Ўсмир ва қўй" ва бошқалар). Асарлари Теҳрондаги Гулистон саройида, Россия миллий кутубхонасида, Кембриждаги Фицуилм музейи ва хусусий тўпламларда сақланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил