Рўмол – аёллар бош кийими; бошга ўраладиган тўртбурчак шаклидаги мато. Жун, ип, ипак, сунъий толалардан тўқиб, матолардан тикиб тайёрланади, дока рўмол, шол рўмол, ғижим рўмол, тивит рўмол ва бошқа хиллари бор. Амалий безак санъатида мурабба шаклдаги матога ип, ипакда кашта тикиб ҳам тайёрланади; Ўрта Осиё халқлари орасида, шунингдек, катта рўмол ичидан ўраладиган пешанабанд тури ҳам мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил