Робин Шарма (талаффузи: Робин Шарма) (ҳақиқий исми Робин Шарма; 16-июн 1964-йил), инглиз ёзувчиси, мотиватор ва шахсий ривожланиш бўйича мутахассис.

Робин Шарма
Таваллуди 16-июн 1964-йил
Веб-сайти
робиншарма.cом

Фаолияти

Робин Шарма ҳуқуқшунос бўлишни хоҳлаган (кейинчалик бўлган ҳам), вақт ўтиб юрист доктори даражасини олди (бу тахминан Россия таълим тизимидаги мутахассисга тенг). Аммо юридик амалиёт берган моддий бойликларга қарамай, у қалбида „бўшлиқ“ борлигини аста-секин англаб етади. Охир-оқибат у адвокатликни тарк этади ва биринчи китобини нашрдан чиқаради.

Муваффақият ва максимал самарага эришиш учун у Ғарб технологияларини тана ҳамда руҳиятни яхшилаш учун Шарқ донолиги билан бирлаштиради, ҳаёт сифатини яхшилашда бошқа одамларга ёрдам беришни ҳам бошлайди.

У спортчи ҳам бўлиб, триатлон ва таэквондо билан шуғулланади. Чанғида учишни яхши кўради.

"Чанғи спорти ҳаётнинг ажойиб дарслигидир. Ҳаётда бўлгани каби, биз осон йўлларда эмас, балки қийин йўлларда кўпроқ ўрганамиз", дейди Робин Шарма.

Ҳозирда у ёзишдан ташқари бутун дунё бўйлаб семинарлар ва маърузалар олиб боради. Унинг мижозлари орасида кўплаб тадбиркорлар ва турли даражадаги раҳбарлар бор[1]. Бундан ташқари, Робин Шарма CБC ва CБС радио ва телевидение дастурларида доимий иштирок этиб боради, УСА Тодай, Натионал Пост ва Тҳе Глобе анд Маил каби босма нашрларда кўзга ташланиб туради.

У „Робин Шарма болалар жамғармаси“ хайрия ташкилотини яратишда фаол иштирок этади ҳамда у ўз олдига кам таъминланган оилалар фарзандларига ўз хоҳиш-истакларига эришишга ёрдам беришни мақсад қилиб қўйган.

Ижоди

Унинг энг машҳур китоби „Феррарисини сотган роҳиб“ масал сифатида ёзилган ва кўплаб мамлакатларда нашр этилган. Китоб шахсий ривожланиш лидерлик(етакчилик), муваффақият ва ҳақиқий бахт ҳақида. Асар Жулиан Ментел исмли ҳуқуқшуноснинг муваффақияти билан бошланиб унинг бутун мол — мулки ва ҳаттоки ўзи ёқтирган ферарисини ҳам сотиб ҳаётидан маъно излаб Ҳимолай тоғларига кетиб ўзлигини топиши, фаровонликка эришиши ва ҳақиқий бахтни топиши билан тугайди. Китоб давомида юқорида санаб ўтилган нарсаларга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида гап кетади.

1999-йилда Ҳарпер Cоллинс Публишерс гуруҳи томонидан нашр этилган бўлиб, у 50 дан ортиқ мамлакатларда сотилган ва 70 дан ортиқ тилларга таржима қилинган. 2013-йилгача уч миллиондан ортиқ нусхада сотилган[2]

Феррарисини сотган роҳиб туркум китоблари АҚШда миллий бесцеллер бўлиб, Канадада 200 000 дан ортиқ нусхада сотилган.

Робин Шарманинг бошқа асарлари:

  • „Ўлсанг ким йиғлайди?“
  • „Феррарисини сотган роҳибдан етакчилик сабоқлари“
  • „Феррарисини сотган роҳибдан оилавий донолик сабоқлари“
  • „Ҳар бир кун учун илҳом“
  • „Супер ҳаёт“
  • „Унвонсиз лидер“

Иқтибослар

  • „Оломонни кузатиб боришга шошилманг — бу дафн маросимига айланиши мумкин.“
  • „Ақл ажойиб хизматкор, аммо даҳшатли хўжайин.“
  • „Ким жисмоний машқларга вақт ажратмаса, уни касалликларини даволашга сарфлаши муқаррар“.
  • „Агар сиз орзуйингизга эришмасангиз, унда сиз унга тўсқинлик қиляпсиз.“
  • „Қаерга кетаётганингизни аниқ билсангиз, у ерга бориш йўлини топиш осонроқ бўлади.“
  • „Ўзингиз хоҳлаган одам бўлиш учун ҳеч қачон кеч эмас.“
  • „Вақтингиз сиз учун қанчалик муҳимлигини чуқур англаб етинг. Бошқа одамлар бу энг қимматли капитални сиздан тортиб олишларига йўл қўйманг ва уни фақат бунга арзийдиган фаолиятга сарфланг“.
  • „Одамлар ўзларини яхши ҳис қиладиганлар билан бажонидил иш олиб борадилар. Одамлар ҳиссий мавжудотлардир. Бизга бахт ҳиссини берганлар билан бирга бўлишни истаймиз“.
  • „Китоблар сизга ҳеч қандай янги нарсани ўргатмайди. Китоблар сизнинг ичингизда нима борлигини кўришга ёрдам беради. Бу маърифатдир“.

Манбалар

Ҳаволалар