Жи Юэ 01 (Робо-01) — Хитойнинг „Гоогле“ дея таърифланадиган[1] Баиду қидирив тизими ҳамда Геэлй автомобил компанияларига қарашли бўлган „Жиду Ауто“ компанияси[2] томонидан ишлаб чиқилган автомобил[3][4][5].

Жи Юэ 01
Асосий маълумотлар
Бошқа номлари Робо-01
Куч мосламалари
Қуввати 544 от. к.
Тезланиши 3.9 с.
Ўлчамлари
Ғилдирак базаси 3000
Узунлиги 4853
Кенглиги 1990
Баландлиги 1611
Юкхонаҳажми 555 л.
1528 л. (3-қатор йиг'илганда)
Экстерер
Эшиклар сони 5

Тарихи

Автомобил Гоогле корпорациясининг маҳаллий аналоги бўлмиш Хитойнинг ИТ гиганти Баиду компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Баиду компанияси тарихи қидирув тизими фаолияти билан бошланган, лекин аста-секин ўзининг кўплаб бўлинмаларига эга бўла бошлаган ва ҳозирда Хитойнинг энг йирик 50 та энг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. 2013-йилда, Баиду соябони остида, кейинчалик Аполлон деб номланган ўзининг учувчисиз автомобили лойиҳасини тақдим этди[4].

Жиду Ауто

Жиду компанияси логотипи

Дастлаб, Баидунинг автомобил саноатидаги асосий ҳамкори БМW эди. Кейинчалик БЙД компанияси билан ҳамкорлик шартномаси тузилган, аммо якунда лойиҳа учинчи ҳамкор Геэлй билан амалга оширилган. Жиду Аудода Баидунинг улуши 55 % ни, Геэлйнинг улуши эса 45 % ташкил қилади[3]. Жидунинг ижрочи директори этиб Хиа Йипинг (Ся Ипин) тайинланади[1]. У аввал Фиат-Чрйслер компаниясининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги „ақлли автомобиллар“ бўлими раҳбари бўлиб ишлаган[1]. Жиду автомобилларининг бош дизайнери эса аввал Cадиллаc компаниясининг бош дизайнери бўлган Франк Ву ҳисобланади. Автомобил Геэлй холдинг томонидан тақдим этилган СЕА (Сустаинабле Эхпериэнcе Арчитеcтуре) электромобил платформасида ишлаб чиқарилади[1]. Баиду 2021-йил март ойида автомобил бизнеси учун „Жиду Ауто“ компаниясини ташкил этди. Натижада, биринчи ишлаб чиқариш модели „Робо-01“ номи билан тақдим этилди[4][3].

Техник кўрсаткичлари

Ушбу кроссовер ўлчами Ранге Ровер Велар ёки Чанган Уни-К га ўхшашдир. Унинг узунлиги — 4853 мм, кенглиги — 1990 мм, баландлиги — 1611 мм. Ғилдирак базаси — 3000 мм. Эшикнинг ташқи тутқичлари умуман йўқ бўлиб, барча эшиклар рамкасиз дизайнга эга ва том қисми устунларидаги миниатюрали тугмалар билан фаоллаштирилувчи электропривод билан жиҳозланган. Бешинчи эшикда тортиб олинадиган спойлер ўрнатилган. Натижада, Робо-01 кроссовер учун Cд 0,249 ажойиб тортиш коэффициэнтига эга[4][3][6].

Робо-01 тўлиқ приводли бўлиб, умумий қуввати 544 от кучи бўлган иккита электр моторли (ҳар бир ўқда биттадан) билан жиҳозланган. CАТЛ фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган 100 кВт қувватга эга бўлган аккумулятор автомобилни 600 км масофагача юришини таъминлайди. Автомобил 100 км/с тезликка 3,9 сонияда чиқади. Келажакда ишлаб чиқариладиган бошқа модификацияларнинг барчаси барчаси электрмобиллар бўлади. Гибрид моделлар ишлаб чиқарилмайди[4][3].

Салони

robo-01
Интерери
robo-01
Интерери

Серияли автомобилнинг ички қисмида рул ўрнига штурвал ўрнатилган бўлиб, унинг юқори юзасида бурилиш сигналларини ёқиш учун тугмалар мавжуд. Олд панелда эса диагонали 35,6 дюймли кенг экран мавжуд. Медиа тизимини бошқариш учун энг сўнгги Қуалcомм 8295 микрочипи (бу тўртинчи авлод) ўрнатилган. Панелда аналог тугмалар қолмаган, ҳаттоки узатишлар қутисини бошқаруви ҳам экранга жойлаштирилган[4][3].

Робо-01 беш ўриндиқли салонга эга ва юкхона ҳажми 555 литрни ташкил қилади. Орқа қатордаги ўриндиқлар пастга букланган ҳолда ҳосил бўлган бўлинма ёрдамида юкхона ҳажмини 1528 литргача ошириш мумкин. Иккинчи қаторда — иқлим назорати ва медиа тизимини бошқариш учун этти дюймли сенсорли экран мавжуд. Сурилмайдиган панорамали том ҳам мавжуд[4][3].

Илк сотувлар

Бозорга биринчи бўлиб Робо-01 Лунар Эдитион версияси чиқади, унинг тиражи дастлаб 1000 нусха бўлган, аммо тақдимот куни унинг сони 2000 та машинага кўтарилган. Нархи 55 минг доллар бўлиши кутилмоқда. Автомобиллар 2023-йилнинг биринчи ярмида илк харидорларга топширилади, кейин эса „оддий“ версиялар сотуви бошланади. Жиду Ауто 2023-йилда Хитойнинг 46 та шаҳрида 100 та дилерлик марказларини очишни режалаштирмоқда[4].

Галерея

Яна қаранг

  • Баиду

Манбалар