Rodion Shchedrin
Родион Константинович Шчедрин (1932.16.12, Москва) — рус композитори, пианиночи, мусиқа жамоат арбоби. Родион Шчедрин 1932- йилда москвада мусиқачи оиласида туғилган. Отаси бастакор ва мусиқа назарияси ўқитувчиси эди. У Москва хор мактабида таҳсил олган ва 1955-йилда Москва консерваториясини композиция ва фортепиано бўйича таҳсил олган. Унинг биринчи йирик асарлари 20 ёшида ёзилган. Халққ артисти (1981). Москва консерваториясини тугатган (1955). Россия Композиторлар уюшмаси раиси (1973—90). Ижодида рус мусиқа фолклори („Фақат севги эмас“ операси, 1961; „Букри тойчоқ“ балети, 1960; „Жаранг“ оркестр учун консерти, 1968 ва бошқалар), рус черков айтимлари („Тасвирланган фаришта“ литургияси, 1991) ва бошқалар га кенг мурожаат қилиб, уларни замонавий композиция техникаси (алеаторика, соноризм ва бошқалар) билан уйғунлаштирган. „Лолита“ (1993) операси, „Карменсюита“ (Ж. Бизенинг операси асосида, 1967), „Анна Каренина“ (1972), „Чайка“ (1980), „Лайча етаклаган хоним“ (1985) балетлари (ҳаммаси М.ГҒлисецкая учун яратилган), 5 фортепиано (1954—99), 4 оркестр (1960—89), скрипка, алт, виолончел, труба учун консертлари (1994—97), камер ва хор асарлари, кинофилмлар („Баландлик“, „НормандияНеман“ ва бошқалар) учун ёзган мусиқалари машҳур. Йирик асарларига улуғворлик ва теран фожиавийлик, шоироналик ва жўшқинлик, шўх юмор ва ўткир ҳажвия хос. Давлат (1972), Россия Давлат мукофот (1992)лари лауреати. Ўзбекистонда „Карменсюита“ ва „Анна Каренина“ балетлари Навоий театрица саҳналаштирилган, консерт ва камер асарлари мунтазам ижро этилмоқда.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |