Rododendron

Рододендрон (Рҳододендрон) — эрикадошлар оиласига мансуб бута ёки кичикроқ дарахтлар туркуми. Ер юзида 600 тури маълум. Асосан, Шарқий Осиё ва Шимолий Американинг тоғларида учрайди. Ўзбекистонда ўсмайди. Р. тилла ранг ва сариқ бўлади. Барги қалин, ялтироқ, тескари тухумсимон, қисқа бандли, кетма-кет жойлашган. Гули сариқ ёки бинафша рангпушти, тўпгули соябонсимон. Меваси 5 уяли кўсак, барги таркибида арбуТилла ранг родотин ва қ гликодендрон зидлар, флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Баргининг дамламаси халқ табобатида бод, юрак касалликларида ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатилади. Р.нинг манзарали турлари боғ ва хиёбонларда ўстирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |