ЭРЛАНЖЕ (д’Эрланже) Рудолф (1872, Булон, Париж яқинида – 1932.29.10, Тунис, СидиБуСаид) – франсуз олими, Европада мусиқий шарқшунослик фанининг асосчиларидан. 1910-йил Тунисга келиб, араб тилини мукаммал ўзлаштирган. Ўрта аср Шарқ олимлари (Форобий, Ибн Сино, Сафиуддин алУрмавий ва бошқалар)нинг мусиқа рисолаларини франсуз тилига таржима қилган, улардаги табулатура ёзувларини европача нота ёзувига кўчирган, 6 жилдли „Араб мусиқаси“ (Париж, 1930—59) тўпламида эълон этиб, илк бор Европада илмий муомалага киритган. Э. яна „Шимолий Африка халқ қўшиқлари“ ва „Тунис тароналари“ тўпламларини тузган.