Rodos
Родос (юнонча: Ρόδος) — ўртаденгизнинг шарқий қисмидаги орол, Жанубий Спорада архипелагида. Кичик Осиё ярим оралдан 18 км, Юнонистон ҳудуди. Майдони 1404 км². Қирғоқлари кам парчаланган. Энг баланд жойи 1215 м (Атавирос тоғи). Асосан, оҳактош ва мармардан тузилган. Кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар, бутазорлар учрайди. Соҳилбўйи паеттекисликларида токзорлар, боғлар, ситрус мевалар плантациялари, зайтунзорлар бор. Балиқовланади. Туризм ривожланган. Курорт кўп. Йирик шаҳри — Родос. Р. — эгей маданияти марказларидан. Ўрта аср ёдгорликларидан Византия ибодатхоналари (11 — ХВ асрлар), мусулмонлар меъморлиги обидалари (16— ХИХ асрлар) сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |