Родриго Морено Мачадо — асли бразилиялик испания футболчиси, „Лидс Унитед“ клуби ҳужумчиси. Испания терма жамоаси футболчиси.

Родриго
Родриго плайинг фор Спаин ат тҳе 2018 Wорлд Cуп
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Родриго Морено Мачадо[1]
Таваллуд санаси 1991-йил 6-март (1991-03-06) (35 ёш)[2]
Таваллуд жойи Рио де Жанеиро, Бразил[2]
Бўйи 1.82 м[3]
Амплуаси Стрикер, wингер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал-Райян
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2002 Фламенго
2003–2005 Уреcа
2005–2009 Cелта
2009 Реал Мадрид

Фаолияти

Родриго профессионал фаолиятини асосий жамоанинг учинчи жамоаси „Реал Мадрид C“ да бошлаган. Кейин бразилиялик „Cастилла“га кўчиб ўтган ва у ерда бир мавсум ўтказган ва 18 учрашувда 5 та гол урди.

2015-йилнинг 15-июнида „Валенcиа“ футболчининг ҳуқуқларини „Бенфиcа“ жамоасидан сотиб олган. Трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилган эди. Шартнома 2019- йилнинг июн ойи охиригача имзоланган.

2019-йил 29-январ куни Родриго иккинчи бўлимда хет-трик қайд этди, бунинг эвазига мезбонлар Испания Кубоги чорак финалида „Гетафе“ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. 2019-йилнинг 25-май куни турнир финалида „Барcелона“ жамоасига ғалаба тўпини киритган[4].

2020-йилнинг 26-августида у 30 миллион евро эвазига „Лидс Унитед“ жамоасига ўтган ва 10 йилдан сўнг Англияга қайтган. 2020-2021-йилги мавсумда у 26 ўйин ўтказиб, 7 гол урган. Кейинги мавсумда у 31 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган. 2022-2023-йилги мавсумда у дастлабки уч турда 4 та гол урган ва Премер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилган.

Халқаро карераси

Родриго Испания терма жамоасида 19 ёшгача бўлган гуруҳда ўйнаган. Жамоа билан футболчи Франсияга қарши Европа чемпионати финалига чиқган. Ҳал қилувчи учрашувда Родриго ўйиндаги голлари билан ҳисобни очган бўлса, кейинчалик франсузлар иккита гол уриб, турнир ғолиби бўлишган[5]. Кейинги йили у ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнади ва у ерда 3 та гол урди. Ва унинг жамоаси чорак финалга қадар етиб борди ва у ерда бўлажак чемпион бразилияликларга пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.

У Испания терма жамоасидаги дебютини 2014- йилнинг октабр ойида Люксембургга қарши ўйинда ўтказган. Кейинги сафар у терма жамоа сафида фақат 2017-йилнинг октябр ойида ўйнаган ва бу ўйинда Албания дарвозасига тўп киритган эди. 2018-йилда у Испания терма жамоасининг асосий ўйинчиси бўлиб, бир йилда 12 та ўйин ўтказган. 2019-йилда у миллий терма жамоа сафида 7 та ўйин ўтказди ва Евро-2020 саралаш турнирида 4 та гол урди, жумладан, Фарер ороллари дарвозасига дубл қайд этди. 2019-йилдан кейин вақти-вақти билан терма жамоага чақириларди, Евро-2020да ўйнамади.

Статистика

Клуб Мавсум Лига Чемпионат Кубок Континентал Бошқа Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Реал Мадрид Cастилла 2009/10 Терсера 4 1 0 0 — — — — 4 1
Реал Мадрид Cастилла 2009/10 Сегунда В 18 5 0 0 — — — — 18 5
Болтон Wандерерс 2010/11 Премер-лига 17 1 3 0 — — 1 0 21 1
Жами 17 1 3 0 0 0 1 0 21 1
Бенфиcа 2011/12 Лига Сагриш 22 9 2 1 9 1 4 4 37 15
2012/13 20 7 5 2 10 1 3 1 38 11
2013/14 26 11 5 2 9 4 1 0 41 17
Жами 68 27 12 5 28 6 8 5 116 43
Валенcиа 2014/15 Ла Лига 31 3 1 1 — — — — 32 4
2015/16 25 2 4 2 9 3 — — 38 7
2016/17 19 5 2 2 — — — — 21 7
2017/18 37 16 7 3 0 0 — — 44 19
2018/19 33 8 7 5 11 2 — — 51 15
2019/20 27 4 1 1 6 2 — — 34 7
Жами 176 39 22 14 26 7 — — 224 60

Ютуқлари

„Бенфиcа“
  • Португалия чемпиони: 2013-2014
  • Португалия Лигаси кубоги соҳиби: 2011-2012, 2013-2014
  • Португалия кубоги ғолиби: 2013-2014
„Валенсия“
  • Испания кубоги ғолиби: 2018-2019

Манбалар

  1. ↑ „2020/21 Премиэр Леагуэ сқуадс cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2020-йил 20-октябр). Қаралди: 2020-йил 24-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Родриго“. Эуроспорт. Қаралди: 2020-йил 13-октябр.
  3. ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп Руссиа – Лист оф Плаерс“. ФИФА (2018-йил 4-июн). 2018-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
  4. ↑ „Валенсия подтвердила, что Родриго переходит в Лидс“. фоотбалл.уа. 2020-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-октябр.
  5. ↑ „Родриго Морено присоединился к «Болтону»“. 2012-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-март.

Ҳаволалар

  • {{БДФутбол}} андоза идентификатори йўқ ва Wикидатада мавжуд эмас.
  • {{ФораДеЖого}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{Соccербасе}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{НФТ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{ФИФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.