Rofe ibn Lays
Рофе ибн Лайс ибн Наср ибн Сайёр (арабча: رافع بن الليث بن نصر بن سيار) 809—806-йилларда Аббосийлар халифалигига қарши кенг кўламли қўзғолон кўтарган Хуросоний араб зодагонларидан бири.
| Рофе ибн Лайс | |
|---|---|
| Таваллуди | ВИИИ аср |
| Вафоти | ИХ аср |
Тарихи
Рофе ибн Лайс Хуросоннинг охирги умавий ҳокими Наср ибн Сайёрнинг набираси эди[1]. Унинг отаси Лайс халифа ал-Мансур томонидан Фарғонадаги турк ҳукмдорига элчи қилиб юборилган. Шунингдек, „амир ал-мўминин“ унвонига сазовор бўлган[2]. Балозурий Аҳмад ибн Яхё ибн Жобир ибн Довуднинг ёзишича, Рофе ибн Лайс Самарқандда гарнизон қўмондони бўлиб хизмат қилган[2].
796-йилда халифа Ҳорун ар-Рашид Аббосийлар элитасининг таниқли вакили Али ибн Исо ибн Маҳонни Хуросонга ҳоким этиб тайинлайди. Алининг вилоят аҳолисини шафқацизларча эксплуатацияси ва зулмкор молиявий чоралари маҳаллий элитанинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Бунинг натижасида хорижийлар қўзғолонлари авж олди. 805-йил апрел ойида халифа Ҳорун ар-Рашидга тобора кўпроқ шикоятлар келиб тушди. Халифа вазиятни ўзи текшириш учун Райга борди. Бироқ, Али ўзи билан қимматбаҳо буюмлардан иборат улкан хазинани олиб келган. Манбаларга кўра 30 миллион олтин динор олиб келган. Натижада, халифа Ҳорун ар-Рашид уни ҳукмронлигини ўз жойида қолдириди[3].
Вафоти
Ушбу воқеалардан сўнг 806-йили Рофе ибн Лайс Самарқандда қўзғолон кўтаради. Ушбу қўзғолон тез орада Хуросон бўйлаб тарқалиб, ҳам араблар, ҳам эронлик маҳаллий аҳоли орасида қўллаб-қувватланади. Рофе ибн Лайсни ҳам ўғуз ва қарлуқ турклари қўллаб-қувватлаган[1].
Ҳорун ар-Рашид Алинининг ўрнига Ҳарсама ибн Аъённи тайинлади ва 808-йилда вазиятни ҳал қилиш учун шарққа қараб юриш қилди. Ҳорун ар-Рашид 809-йил март ойида Тус шаҳрида вафот этди[1]. Ҳорун ар-Рашид вафотидан кейин Рофе ибн Лайс Ҳоруннинг ўғли ва Хуросоннинг янги ҳокими ал-Маъмунга таслим бўлишни танлади[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Босwортҳ 1995.
- ↑ 2,0 2,1 Босwортҳ 1989.
- ↑ Кеннедй 2004.
Адабиётлар
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХ: Тҳе ʿАббāсид Cалипҳате ин Эқуилибриум: Тҳе Cалипҳатес оф Мūсā ал-Ҳāдī анд Ҳāрūн ал-Рашīд, А.Д. 785–809/А.Ҳ. 169–192, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. ИСБН 978-0-88706-564-4.
- Босwортҳ, C. Э., эд (1995). "Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИИ: Нед–Сам" (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. ИСБН 978-90-04-09834-3. ҳттпс://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_6184.
- Даниэл, Элтон Л.. Тҳе Политиcал анд Соcиал Ҳисторй оф Кҳурасан ундер Аббасид Руле, 747–820. Миннеаполис & Чиcаго: Библиотҳеcа Исламиcа, Инc., 1979 — 172фф-бет. ИСБН 978-0-88297-025-7.