Ротаметр (лот. ротаре — айлантирмоқ ва метр)— 1) суюқлик ёки газ сарфи ўлчанадиган асбоб. Р. конуссимон вертикал найдан иборат. Суюқлик ёки газ шу найда пастдан юқорига ҳаракатланади. Най ичидаги қалқовуч ўлчаш пайтида суюклик ёки газ босими таъсирида маълум вазиятни эгаллаб, ҳалқасимон тирқиш ҳосил қилади. Қалқрвуч эгаллаган вазиятни шкалага таққослаб, модда сарфи аниқланади. Кўрсаткичларни узоқдан туриб аниқлаш учун индуктив датчик ва иккиламчи электр асбоб бор. Р. нефтни қайта ишлаш, ёғ заводларида ва бошқа соҳаларда ишлатилади; 2) машина узели ва асбоблар деталлари ўлчамлари ўлчанадиган пневматик асбоб. Ўлчаш чегараси 20 мкм дан 10 мм гача; 3) матбаада қолип пластиналарининг ғадир-будирлиги (микротекислиги) аниқланадиган асбоб[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил