Rotaprint
Ротапринт (лот. рото — айлантираман ва инг. принт — босмоқ) — офсет босма усулида ишлайдиган ихчам босма машина. Хизматга доир ва ахборот ҳужжатларини, рефератлар, бюллетенлар ва бошқа нашрларни кичик тиражда кўпайтиришда ишлатилади. Р.да матн ва расмлар туширилган юпқа металл зарқоғоз (алюминий, рухдан тайёрланган) босма қолип вазифасини ўтайди. Пластик материалларга электрон йўл билан кўчириб ҳам қолип тайёрланади. Кдлипга кимёвий ишлов берилгач, у Р. силиндрига маҳкамланади. Ундан қоғозга нусха кўчирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |