Ротатор (лот. рото — айлантираман), мимиограф — 1) матн, чизма, раcм ва бошқалардан нусха кўчириладиган аппарат. Р.да босма қолип сифатида ёзув машинасида (ёки махсус перо билан қўлда) мум фолга (восковка) га ёзштган, шунингдек, фотомеханик, фотоэлектрик ёки галваник усулларда тайёрланадиган трафарет ишлатилади. Трафарет Р.даги бўёқ суркалган силиндрга таранг тортилади. Силиндр билан бирга айланадиган вал трафаретга қоғозни қисади. Шунда силиндрдаги бўёқ трафаретдаги ёзув ёки тасвир тешикларидан ўтиб, қоғозга тушади. Р.да соатига 6 минггача кичик форматли нусхалар олиш мумкин; 2) бирор марказ ёки ўқ атрофида бир меъёрда айланадиган жисм.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил