Qirollik Hindiston havo kuchlari
Қироллик Ҳиндистон ҳаво кучлари (РИАФ) — Британия Ҳиндистони (Доминиони)нинг ҳаво кучлари. Ҳиндистон армияси ва қироллик Ҳиндистон флоти билан бир қаторда у Британия Ҳиндистон империясининг қуролли кучларидан бири.
| Қироллик Ҳиндистон ҳаво кучлари | |
|---|---|
| Фаол | 1932–1950-йиллар |
| Давлат | Ҳиндистон |
| Тип | Ҳаво кучлари |
| Ҳажм | 25,000 киши (1945)[1] |
| Буйруқ | РАФ Индиа |
| Лақаб | РИАФ |
| Шиор | Зинапоя юқорисига қийинчилик билан чиқилади |
| Жанглар | Норасмий операциялар
|
| Қўмондонлар | |
| Эътиборга лойиқ қўмондонлар |
|
| Имзо | |
| Нишон | |
| Белги | |
| Байроқ | |
Ҳиндистон ҳаво кучлари расман 1932-йил 8-октабрда ташкил этилган. Унинг биринчи парвози 1933-йил 1-апрелда олтита РАФ томонидан ўқитилган офицер ва 19 Ҳаваи Сепой (ҳаво аскарлари) билан амалга оширилди. Самолёт инвентаризацияси режалаштирилган № 1 (Армия ҳамкорлигида) эскадронининг „А“ парвоз ядроси сифатида Карачидаги Дриг Роадда жойлашган тўртта Wестланд Wапити ИИА армия ҳамкорлиги бипланидан иборат эди.
Тарих
Биринчи жаҳон уруши пайтида тўртта ҳинд кўнгиллилари — лейтенантлар Шри Кришна Чандра Велинкар, Ҳардит Сингх Малик, Эррол Суво Чундер Сен ва Индра Лал Рой Қироллик учувчи корпусида қирувчи самолётларни бошқарадиган учувчилар бўлиб хизмат қилишган. 1917-йил сентабрга келиб эса Сен ҳарбий асирга айланди ва отиб ташланди. Кейинги 10 ой ичида Малик ҳам яраланди. Велинкар ва Рой ҳалок бўлди. „Леддиэ“ самолётини бошқарган Рой ҳалок бо'лишидан олдин душманнинг 10 та самолётини йўқ қилди ва 1918-йил 21-сентабрда у вафотидан кейин РАФнинг янги „Ҳурматли учувчи хочи“ билан тақдирланди.
Урушлараро йилларда ўз тақдирини ўзи белгилаш ғояси Британия Ҳиндистонида кенг қўллаб-қувватланди. Шунга кўра, генерал сер Эндрю Скин раислигидаги қўмита 1925-йил август ойида Симла шаҳрида Ҳиндистон армияси офицерлар корпусининг „ҳиндлашуви“(ҳиндларни ҳам жалб қилиш) ни текшириш учун йиғилди. Сендхерстга тенглаштириладиган ҳарбий академиянинг ташкил этилиши ҳам кўриб чиқилди. Скеэн қўмитаси 1927-йил апрел ойида хабар беришича, ҳинд курсантларини РАФ Кренвеллда офицерлар тайёрлашга қабул қилиш эди. РФCнинг жанубий осиёлик учувчилари буни қўллаб-қувватлади ва фахрий Ҳардит Сингх Маликнинг қўмита олдидаги таъсирчан нутқи бунга яна қўшимча бўлди. Британия ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги мунозаралар Ҳиндистон давлат котиби Лорд Биркенхед 1928-йил 5-апрел куни Ҳиндистон ҳаво кучларини яратишни тасдиқламагунга қадар давом этди. Янги хизмат субконтинентнинг ҳар бир қисмидан келган барча дин ва касталарга мансуб эркаклар учун очиқ бўлади.
Шаклланиш ва дастлабки учувчилар
Ҳиндистон ҳаво кучлари Британия Ҳиндистонида қироллик ҳаво кучларининг ёрдамчи ҳаво кучлари[2] сифатида ўша йилнинг 8-октабрида[3][4] ҳаво кучлар тўғрисидаги қонуннинг 1932-йилда кучга кириши билан ташкил этилган ва Қироллик ҳаво кучлари формасини қабул қилган[5]. 1933-йилнинг 1-апрел куни ИАФ ўзининг биринчи эскадронини — № 1 эскадронни тўртта Вестланд Вапити биплани ва бешта ҳинд учувчиси билан бирга ишга туширди. Ҳиндистонлик учувчиларни РАФ қўмондонлигининг лейтенанти (кейинчалик ҳаво вице-маршали) Сесил Бушиэр бошқарган[6].
ИАФга топширилган дастлабки бешта учувчи: Ҳариш Чандра Сиркар, Суброто Мукержи, Бҳупендра Сингх, Аизад Бакш Аван ва Амаржит Сингх эдилар. Олтинчи офицер ЖН Тандон бўйи жуда паст бўлгани учун логистика вазифаларига қайтишга мажбур бўлди. Уларнинг барчаси 1932-йилда РАФ Кренвеллдан учувчи офицер сифатида танланган. Кейинчалик Суброто Мукержи ИАФнинг биринчи ҳаво штаб бошлиғи бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши олдидан киритилган кейинги партияларга Аспй Энгинеэр, КК Мажумдар, Нарендра, Далжит Сингх, Генри Рунганадҳан, РҲД Сингх, Баба Меҳар Сингх, СН Гоял, Притҳпал Сингх ва Аржан Сингх каби аскарлар кирди.

Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945)





Иккинчи жаҳон уруши пайтида ИАФ биринчи ҳаво ҳужуми амалга оширилган. Бу ҳаво ҳужуми Бирмада япон армиясининг юришини то'хтатишда муҳим рол о'йнади. Ушбу биринчи миссия учун мақсад Аракандаги Япония ҳарбий базаси бо'лди, шундан со'нг ИАФ зарба миссиялари Таиланд шимолидаги Маэ Хонг Сон, Чианг Май ва Чианг Раидаги Япония ҳаво базаларига қарши давом этди.
ИАФ асосан зарба бериш, яқин ҳаводан ёрдам бериш, ҳаводан разведка қилиш, бомбардимончиларни кузатиб бориш ҳамда РАФ ва УСААФ ог'ир бомбардимончи самолётлари учун ё'л топиш миссияларида иштирок этган. РАФ ва ИАФ учувчилари жанговар тажриба ва алоқа ко'никмаларига эга бо'лиш учун маҳаллий бо'лмаган ҳаво самалётлари билан учиш орқали машқ қилишган. Бирмадаги операциялардан ташқари, ИАФ учувчилари Шимолий Африка ва Европадаги ҳаво операцияларида иштирок этишган[1][7].
ИАФдан ташқари, кўплаб маҳаллий ҳиндлар ва Британияда яшовчи 200 га яқин ҳиндлар РАФ ва аёллар ёрдамчи ҳаво кучларига қўшилиш учун кўнгилли бўлишди. Шундай кўнгиллилардан бири сержант Шаилендра Экнатҳ Суктҳанкар бўлиб, у 83-сонли отрядда навигатор бўлиб хизмат қилган. Суктханкар офицер лавозимига тайинланган ва 1943-йил 14-сентабрда ДФCни қабул қилди. Отряд раҳбари Суктҳанкар охир-оқибат 45 та операцияни якунлади, улардан 14 таси РАФ музейидаги Авро Ланcастер Р5868 номи остида сақланади. Яна бир кўнгилли бўлим ходими ёрдамчиси Ноор Инаят Кҳан бўлиб, у 1940-йилнинг ноябрида нацизмга қарши курашиш учун WААФга қўшилган мусулмон пасифист ва ҳинд миллатчиси. 1940-1944-йилларда аёллар ёрдамчи ҳаво киучлари таркибида хизмат қилди. Ноор Кҳан Франсиядаги Махсус Операциялар Бошқармасида (СОЭ) махфий агент сифатида жасорат билан хизмат қилди, аммо охир-оқибат хиёнатда айбланди ва немисларга қўлга тушди[1]. Кейинчалик фашистлар томонидан Дахау конслагерида қатл қилинди. Ушбу ҳиндистонлик ҳаво кучларининг кўпчилиги кенгайтирилган ИАФга жўнатилган ёки кўчирилган, масалан, Бирмадаги 4-сонли ИАФ эскадронини бошқарган отряд раҳбари Моҳиндер Сингх Пужжи ДФC эди.
Уруш пайтида ИАФ барқарор кенгайиш босқичини бошдан кечирди. Ташкилотга қўшилган янги самолётлар орасида АҚШда ишлаб чиқарилган Вултеэ Венгеанcе, Дуглас Дакота, Британиянинг Ҳаwкер Ҳурриcане, Супермарине Спитфире, Бристол Бленҳеим ва Wестланд Лйсандер бор эди.
Субҳас Чандра Босе Ҳиндистон миллий армиясининг ёш курсантларини учувчи сифатида тайёрлаш учун Японияга юборди. Улар 1944-йилда Япония императорлик армияси ҳаво кучлари академиясида ўқишни давом эттирдилар[8].
ИАФ томонидан жасоратли хизматини эътироф этган ҳолда, қирол Георг ВИ 1945-йил 12-мартда „Қироллик“ префиксини топширди. Кейинчалик ИАФ Ҳиндистон Қироллик ҳаво кучлари деб аталди. 1950-йилда Ҳиндистон республикага айланганида, префикс олиб ташланди ва у Ҳиндистон ҳаво кучларига айланди[9].
Урушдан сўнг, № 4 ИАФ эскадрони иттифоқдош ишғол кучлари таркибида Японияга юборилди.
Ҳиндистоннинг бўлиниши (1947)
Ҳиндистон субконтинентининг икки алоҳида давлатга — Ҳиндистон ва Покистон давлатларига бўлиниши билан ҳарбий кучлар ҳам бўлинган. Бу 1947-йилда Ҳиндистон қироллик ҳаво кучларини қисқартирди ва янги Покистон қироллик ҳаво кучларига берди.
Ҳиндистон ҳукмронлиги (1947-1950)

1947-йилда Британия империясидан мустақил бўлгандан сўнг, Британия Ҳиндистони Ҳиндистон Доминиони ва Покистон Доминионининг янги штатларига бўлинди. Географик бўлиниш бўйича ҳаво кучларининг активлари янги мамлакатлар ўртасида тақсимланди. Ҳиндистон ҳаво кучлари Ҳиндистон Қироллик ҳаво кучлари номини сақлаб қолди, аммо Покистон чегараларида жойлашган ўнта тезкор эскадрон ва об’ектлардан учтаси Покистон Қироллик ҳаво кучларига топширилди[10]. РИАФ Роундел Ашока Чакрадан олинган вақтинчалик „Чакра“ номига ўзгартирилди[5].
Тахминан бир вақтнинг ўзида улар ўртасида Жамму ва Кашмир князлик штатини назорат қилиш учун можаро келиб чиқди. Покистон кучлари штатга кўчиб ўтиши билан унинг Маҳаражаси ҳарбий ёрдам олиш учун Ҳиндистонга қўшилишга қарор қилди[11]. Қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат имзолангандан бир кун ўтиб, РИАФ уруш зонасига қўшинларни олиб киришга чақирди[11]. Бу Ҳиндистон ва Покистон ўртасида тўлиқ миқёсли урушнинг бошланишига олиб келди, аммо шу вақтга қадар бу икки давлат о'ртасида расмий уруш эълон қилинмаган[12]. Уруш пайтида РИАФ Покистон ҳаво кучларини ҳаво жангида қатнашмади; аммо, у ҳинд қўшинларига самарали транспорт ва яқин ҳаво ёрдамини таъминлаб берди[13].

1950-йилда Ҳиндистон республикага айланганда, Ҳиндистон ҳаво кучлари номидан „Роял“ префикси олиб ташланди[14]. Шу билан бирга, жорий ИАФ роундел ҳам қабул қилинди[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Роял Индиан Аир Форcе“. РАФ Мусеум. Қаралди: 2020-йил 12-май. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "рафмусеум" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ „CЛАУСЕ 4.—(Релатионс бетwеэн Роял Аир Форcе анд Индиан Аир Форcе, анд аттачмент оф персоннел.)“, ҲC Деб 3 Април 1933 вол 276 cc1473-501. Парлиамент оф тҳе Унитед Кингдом. Қаралди: 2009-йил 8-апрел (2009-йил 3-майда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Ҳисторй оф тҳе ИАФ“. Оффиcиал Wебсите. Wебмастер ИАФ – Аир Ҳеадқуартерс. 2009-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 7-апрел.
- ↑ Беди, Санжеэв (Суммер 2008). "Стратегиc Роле оф Аир Поwер". Аир Поwер Жоурнал (Cентер фор Аир Поwер Студиэс) 3 (2): 27–45. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-07-23. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20190723023345/ҳттп://www.аэроспаcеиндиа.орг/Жоурналс/Суммер%202008/Санжеэв%20Беди.пдф. Қаралди: 8 Април 2009.Қироллик Ҳиндистон ҳаво кучлари]]
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „ИНДИАН АИР ФОРCЕ МУСЕУМ – Ҳералдрй (Бадгес анд Инсигниа)“. Бҳарат Ракшак. 2010-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Гоял. „1939–45 Сеcонд Wорлд Wар: Аир Форcе Реминисcенcес“. Саиник Самачар. Индиан Аир Форcе (1993-йил 1-октябр). 2009-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 8-апрел.
- ↑ „Сеcонд Wорлд Wар – Эуропе“. www.мгтруст.орг. 2022-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.
- ↑ БУРМА то ЖАПАН wитҳ Азад Ҳинд: А Wар Мемоир (1941-1945) (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-13 санасида архивланган) Аир Cмде Р С Бенегал МВC АВСМ
- ↑ Аҳлуwалиа, А.. Аирборне то Чаирборне: Мемоирс оф а Wар Ветеран Авиатор-Лаwер оф тҳе Индиан Аир Форcе (эн). Хлибрис Cорпоратион, 2012 — 41-бет. ИСБН 978-1-4691-9657-2.
- ↑ Энгинеэр. „Аир Маршал Аспй Энгинеэр'с Реcоллеcтионс“. Бҳарат Ракшак (1993-йил 1-феврал). 2009-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 8-апрел.
- ↑ 11,0 11,1 Лён 2008, с. 79
- ↑ Массей 2005, с. 97
- ↑ Баруа 2005, с. 192
- ↑ Беди, Санжеэв (Суммер 2008). "Стратегиc Роле оф Аир Поwер". Аир Поwер Жоурнал (Cентер фор Аир Поwер Студиэс) 3 (2): 27–45. Арчивед фром тҳе оригинал он 2019-07-23. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20190723023345/ҳттп://www.аэроспаcеиндиа.орг/Жоурналс/Суммер%202008/Санжеэв%20Беди.пдф.
