Ruberoid
Рубероид (лот. рубес — қизил ва юн. эидос — ўхшаш) — ўрама (рулонли) картон қоғозга нефт маҳсулотлари (битум)ни шимдириб тайёрланадиган қурилиш материали. Чидамлилигини ошириш мақсадида битум қопламага майда тўлдиргичлар қўшилади, сиртига эса талк, майдаланган слюда ёки йирик донали минерал кукунлар сепилади. Бинокорлиқда қўлланиладиган Р.нинг стандарт кенглиги — 750, 1000 ва 1025 мм, бир рулони 10 ёки 20 м2 бўлади. Р. томга ёпишдан ташқари, биноларнинг ер ости қисмларини намдан муҳофаза қилиш мақсадларида (гидроизолясия материали сифатида) ҳам кўлланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |