Рубсовск — Россия Федерацияси Олтой ўлкасидаги шаҳар (1927-йилдан). Алей дарёси бўйида. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 165,1 минг киши (1998). Р. — қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг йирик маркази. "Алтайтрактор", "Алтайселмаш" машинасозлик здлари ва бошқа ишлаб турибди. Озиқ-овқат, енгил саноатлари мавжуд. Драма театри, телемарказ фаолият кўрсатади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил