Ruhobod maqbarasi



Руҳобод мақбараси, Руҳобод — мажозий ном, аслида аллома авлиё шайх Бурҳониддин Соғаржий (Соғарж—Самарқанд яқинидаги қад. кент) мақбараси. Амир Темур салтанатининг дастлабки даврида (ХИВ асрнинг 70-йиллари) шаҳар Арки (Кўк сарой, Бўстон сарой, Нуриддин Басир мақбараси) томонидан жанубидаги Тошқўрғон—чақар (Кичик оқсарой, Муҳаммад Султон меъморий мажмуи, ҳозирги Амир Темур мақбараси) орасини боғловчи машҳур Шоҳроҳшоҳ кўчани очиш ва тартибга солиш давомида юзага чиққан Соғаржий қабрига боғлаб, маҳобатли баланд мақбара тикланган. Амир Темур мақбара таъминоти учун махсус вақфнома (куйиб кетган вақфнома қолдиқлари таржимаси Ўзбекистон давлат архивида сақланмоқда) чиқарган. Ундан маълум бўлишича, мақбара ва ёнидаги боғ йирик даромад манбаи бўлган.
Мақбара биноси ҳозирги шаҳар маркази томонидан кўзга ташланади, галдаги реконструксия давомида мақбара атрофидаги кейинги давр бинолари бузиб ташланади, натижада мақбара қаддиқоматини яққол кўрсатди. Мақбара чорсихона, устидаги 8 қиррали пойгумбаз ва оддий гумбаздан иборат. Ичкарида номаълум қабрдахмалар бор. Ташқи томондан (жануб) авлиё қабрига туташ девор сиркори сопол билан пештоқ шаклида ҳошияланган. Ичкарида нақшин безак қолдикдари сақланган. Кириш эшигининг (Бухоро амири номидан ХИХ аср ўрнатилган) ўймакор безаклари орасида балиқлар шаклини кузатиш мумкин. Аҳоли мазкур авлиёга алоҳида ихлос ва эҳтиром билдириб, мақбара ва у билан боғлиқ масканни Руҳобод деб атаган. ХИХ аср мақбарага боғлаб Мадраса (ҳозирги дарвозахона ва бир неча ҳужра сақланган), масжид ва минора қурилган. Шўролар даврида мазкур маскан диний зиёратгоҳ сифатида эътибордан четда қолган, ташландиқ ҳолга келган эди. Ҳужралар қисман бузиб ташланган, гузар масжидида корхона жойлашган. Амир Темур таваллудининг 660 й.лиги арафасида мақбара атрофида кенг кўламли реконструксия ишлари амалга оширилди. Р. мақбараси қайта гавжум зиёратгоҳга айланди. Пўлат Зоҳидов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |