Руқия Султон Бегим (муқобил имло: Руқайя, Руқайяҳ) (тах. 1542 – 1626) учинчи Мўғул императори Акбарнинг биринчи ва бош хотини[1][2] эди. У қарийб эллик йиллик муддат давомида энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган Мўғул маликаси лавозимига эга эди[3].

Руқийя Султон Бегим
Таваллуди 1542
Вафоти 1626-йил 05-феврал
Агра
Дини Сунни Ислом}
Турмуш ўртоғи Акбар

Руқия эрининг амакиваччаси бўлиб, туғилишидан Муғал маликаси бўлган. Унинг отаси Ҳиндал Мирзо, Акбарнинг отаси Ҳумоюннинг кенжа укаси эди. У Акбарга тўққиз ёшида унаштирилган ва 14 ёшида унга турмушга чиққан, бироқ бутун турмуши давомида фарзандсиз ўтган. У „Зан-и-Калан“ номи билан танилган биринчи аёл ва Акбарнинг юқори мартабали хотини эди. Ҳаётининг охирги йилларида у Акбарнинг набираси Хуррамни (бўлажак император Шоҳ Жаҳон) тарбиялаган.

Оила ва насли

Ҳиндал Мирзо, Акбарнинг Кобулдаги суннат маросимида Ҳумоюнга ёш Акбарнинг портретини тақдим этади. 1546-йил[4]

Руқия Султон Бегим темурийлар сулоласида мўғул маликаси сифатида туғилган, у Мўғул шаҳзодаси Ҳиндал Мирзонинг ягона қизи, биринчи Мўғул императори Бобурнинг хотини Дилдор Бегимдан кенжа ўғлининг қизи эди[5]. Руқиянинг онаси Султонам Бегим Муҳаммад Мусо Хожанинг қизи ва император Бобурнинг куёви бўлган Маҳди Хожанинг (синглиси Хонзода Бегимнинг эри) синглиси эди[6]. Руқия ислом пайғамбари Муҳаммаднинг қизи Руқайя бинти Муҳаммад шарафига номланган.

Руқиянинг энг кекса амакиси иккинчи мўғул императори Ҳумоюн (кейинчалик унинг қайнотаси бўлган), унинг энг таниқли аммаси эса " Ҳумоюннома " („Ҳумоюн китоби“) муаллифи муғуллар маликаси Гулбадан Бегим эди[7].

Руқия эри Акбар сингари Темур ёки Буюк Темурнинг авлоди бўлган-ўғли Мироншоҳ орқали[8].

Акбарга турмушга чиқиши

1551-йил 20-ноябрда Ҳиндал мирзо Ҳумоюн учун ўзларининг ўгай укаси Камрон Мирзо қўшинларига қарши жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Ҳумоюн аввалги итоацизлиги учун ўз қони билан кафорат қилган кенжа укасининг вафотидан ғамга тўлади, аммо амирлари укаси шаҳаншоҳ хизматида шу тариқа шаҳид бўлганидан бахтиёр эканини айтиб, тасалли бердилар[9].

Ҳумоюн акасининг хотирасига меҳр қўйгани учун Ҳиндалнинг тўққиз ёшли қизи Руқияни ўғли Акбарга унаштирди. Уларнинг никоҳ маросими Афғонистоннинг Кобул шаҳрида, Акбар Ғазни вилоятига биринчи марта ноиб этиб тайинланганидан кўп ўтмай бўлиб ўтди[10][11]. Ҳумоюн уларни унаштириш муносабати билан қутлаб император оиласига, Ҳиндалнинг барча бойликлари, қўшинлари ва тарафдорларини топширди. Ҳамда Ҳиндалнинг жагирларидан бири бўлган Ғазни Акбарга берилди, Акбар ноиб этиб тайинланди ва амакисининг армияси унинг бошқаруви остига ўтди[11][9].

1556-йилда Ҳумоюн вафотидан кейин сиёсий ноаниқлик даврида Руқия ва император оиласининг бошқа аёл аъзолари Кобулда қолишган[12]. 1557-йилда Руқия Ҳиндистонга келди. Сикандаршоҳ мағлубиятга учраган ва Мўғулларга бўйсунганидан кўп ўтмай, Панжобда Акбарга қўшилди. Унга қайнонаси Ҳамида Бану Бегим, холаси Гулбадан Бегим ва император оиласининг бошқа кўплаб аёллари ҳамроҳ бўлган. Руқиянинг Акбар билан никоҳи Панжоб штатининг Жаландҳар шаҳри яқинида, иккаласи ҳам 14 ёшда бўлганида тантанали равишда ўтказилган. Панжобда тахминан тўрт ой дам олгандан сўнг, император оиласи Деҳлига йўл олди. Мўғуллар ниҳоят Ҳиндистонга жойлашишга тайёр эдилар[13].

Хуррамга мас’уллиги

Руқия эри 1556-йилда тахтга ўтирганидан кейин ўн тўрт ёшида Мўғуллар империясининг империатрицаси бўлди. У никоҳи давомида фарзандсиз ўтди, лекин Акбарнинг набираси шаҳзода Хуррамни (келажак император Шоҳ Жаҳон) тарбиялаш унга ишониб топширилди[14]. Акбарнинг талабига биноан Жағат Госайннинг ўғли Хуррам Салим саройидамас унинг қарамоғида- Акбарнинг саройида тарбияланган. У Акбарнинг ҳарамида яшовчи биринчи рафиқаси Руқия султоннинг қарамоғида бўлган ва у Хуррамни меҳр билан тарбиялагани айтилади[15].

Жаҳонгир ўз хотираларида Руқия Хуррамни „ўзининг [ўғли] бўлганидан минг карра кўпроқ севганини“ қайд этган[16]. Хуррам қарийб 14 ёшга тўлганга қадар у билан қолди. 1605-йилда Акбар вафот этгач, ёш шаҳзода ниҳоят отасининг хонадонига қайтишга рухсат олди ва шу тариқа ўзи ғамхўрлик қилган ва жуда яхши кўрган онаси Жагат Госаиннинг қарамоғига қайтди[15]. Хуррам ўз таржимаи ҳоли ва сарой йилномаларида онаси Билқис Маконийни " Ҳазрат " лақаби билан тилга олган[17]. Жаҳонгир Шоҳ Жаҳоннинг биринчи қизи Парҳез Бону бегимни тарбиялашни ҳам унга топширади[18][19].

У 1557-йилда турмуш қурганидан то 1605-йил Акбарнинг вафотигача бош турмуш ўртоқларидан бири бўлиб қолди[20][21]. Бу, биринчи навбатда, унинг юксак насл-насаби, Мирза Ҳиндалнинг қизи, мўғул маликаси ва Акбарнинг биринчи хотини бўлганлиги билан боғлиқ эди[20].

Бир марта Руқия ва унинг қайнонаси Ҳамида Бану Бегим биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Лаҳорда шиаларни фақат диний ақидапарастлик туфайли ўлдирган сунний мусулмонни афв эта олмадилар[22].

1607-йилда Жаҳонгир ўз ҳарами ҳамроҳлигида Кобулга ов сафарини уюштирди. Руқия шу сафар давомида биринчи марта отаси Ҳиндал Мирзонинг мақбарасини зиёрат қилган, кейинчалик у ҳам шу Кобулдаги Бобур боғига дафн этилган[23]. Ўша йили Бурдвоннинг жагирдори Шер Афғонхон вафот этади ва унинг бева хотини Меҳр-ун-Нисса(кейинчалик император Нур Жаҳон)ни ҳимоя қилиш учун Жаҳонгир Аграга чақирди ва Руқия Султонга канизак қилиб тайинлайди[24]. Шер Афғоннинг ўлимидан олдин хавфли сиёсий алоқаларини ҳисобга олган ҳолда, унинг оиласи катта хавф остида эди ва шунинг учун уни ҳимоя қилиш учун Меҳр-ун-Нисса Аградаги Мўғаллар саройида бўлиши керак эди. Эри шарманда бўлганлиги сабабли, у фақат энг оғир жазо кутиши мумкин эди[25]. Меҳр-ун-Нисса икки йилдан ортиқ вақт давомида Руқия бегимга канизаклик қилган[24]. Руқия ва Меҳр-ун-Нисо ўртасида яқин муносабатлар пайдо бўлган. Голландиялик савдогар ва саёҳатчи Пиэтер ван ден Броэк ўзининг „Ҳиндустан йилномаси“да уларнинг муносабатларини шундай тасвирлайди: „Бу Бегим [Руқоия] Меҳр-ун-Ниссага (Нур Жаҳон) жуда меҳр қўйган; у уни бошқалардан кўра кўпроқ севар ва доимо унга меҳр билан муомала қиларди“[20].

Ўлими

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида жойлашган Бобур боғлари ичида

Руқия 1626-йил 5-февралда Агра шаҳрида саксон тўрт ёшида вафот этди, у эридан йигирма йилдан ортиқ умр кўрди. У Жаҳонгирнинг буйруғи билан Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги Бобур боғида (Боғи Бобур) ўн бешинчи қаватда отаси Ҳиндал Мирзо қабри ёнига дафн этилган. Бобур боғлари унинг бобоси император Бобур, шунингдек, унинг отаси Ҳиндал Мирзонинг сўнгги дам олиш масканидир[26].

Оммавий маданиятда

  • Руқия Гаролд Ламбнинг " Нур Маҳал „ (1935) тарихий романида муҳим рол ўйнайди[27].
  • Руқия Инду Сундаресаннинг мукофотга сазовор бўлган “Йигирманчи хотин" (2002) романи[28] ҳамда унинг давоми "Атиргуллар байрами" (2003) романининг бош қаҳрамонидир[29].
  • Руқия Танушри Поддернинг 2005-йилги "Нур Жаҳоннинг қизи" тарихий романидаги асосий қаҳрамондир[30].
  • Руқияни Зеэ ТВнинг танқидий эътирофга сазовор бўлган Жодҳа Акбар фантастик драмасида Лавина Тандон / Смилей Сури тасвирлаган[31].
  • Дипика Амин ЭПИC каналининг " Сияасат „ (“Йигирманчи хотин " асари асосида) филмида Руқия образини яратган[32][33].
  • Сонй ТВ нинг Бҳарат Ка Веэр Путра — Маҳарана Пратап тарихий драмасида Руқия Поорти Агарвал томонидан ўсмирлиги[34] ва Фалақ Нааз улғайгани сифатида тасвирланган[35].
  • Ваишнави Рао БИГ Магиcнинг " Акбар — Ракҳт Се Такҳт Так Ка Сафар " тарихий драмасида Руқияни тасвирлаган.
  • Тасним Шайх Виаcом 18 нинг „Ранглар“ фантастик тарихий драмаси " Дастаан-э-Моҳаббат: Салим Анаркали "да Руқияни тасвирлаган.

Манбалар

  1. ↑ Бурке, С. М.. Акбар, тҳе греатест Могул. Мунширам Маноҳарлал Публишерс, 1989 — 142-бет. 
  2. ↑ Жаҳангир, Эмперор оф Ҳиндустан. Тҳе Жаҳангирнама: Мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Охфорд Университй Пресс, 1999 — 437-бет. ИСБН 978-0-19-512718-8. „Руқайя-Султан Бегам, тҳе даугҳтер оф Мирза Ҳиндал анд wифе оф Ҳис Мажестй Арш-Ашяни [Акбар], ҳад пассед аwай ин Акбарабад. Ше wас Ҳис Мажестй'с чиэф wифе. Синcе ше дид нот ҳаве чилдрен wҳен Шаҳжаҳан wас борн Ҳис Мажестй Арш-Ашяни энтрустед тҳат "униқуэ пеарл оф тҳе cалипҳате" то тҳе бегум'с cаре, анд ше ундертоок то раисе тҳе принcе. Ше департед тҳис лифе ат тҳе аге оф эигҳтй-фоур.“ 
  3. ↑ Ҳер тенуре, фром тах. 1557 то 27 Оcтобер 1605, wас 48 еарс
  4. ↑ Пароди. „Тҳе Эарлиэст Датабле Мугҳал Паинтинг“. Асианарт.cом (2011-йил 18-ноябр). Қаралди: 2013-йил 7-июн.
  5. ↑ Балабанлилар, Лиса. Империал идентитй ин тҳе Мугҳал Эмпире : Меморй анд Дйнастиc политиcс ин Эарлй Модерн Соутҳ анд Cентрал Асиа. Лондон: И.Б. Таурис, 2012 — 112-бет. ИСБН 978-1-84885-726-1. 
  6. ↑ Фаруқуи, Мунис Д.. Тҳе Принcес оф тҳе Мугҳал Эмпире, 1504-1719. Cамбридге Университй Пресс, 2012 — 251-бет. ИСБН 978-1107022171. 
  7. ↑ Алам, Музаффар. Тҳе лангуагес оф политиcал ислам : Индиа 1200 - 1800. Лондон: Ҳурст, 2004 — 126-бет. ИСБН 9781850657095. 
  8. ↑ Финдлй, п. 11
  9. ↑ 9,0 9,1 Эрскине, Wиллиам. А Ҳисторй оф Индиа Ундер тҳе Тwо Фирст Совереигнс оф тҳе Ҳоусе оф Таимур, Бáбер анд Ҳумáюн, Волуме 2. Лонгман, Броwн, Греэн, анд Лонгманс, 1854 — 403, 404-бет. ИСБН 9781108046206. 
  10. ↑ Меҳта, Жасwант Лал. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа. Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд, 1986 — 189-бет. ИСБН 8120710150. 
  11. ↑ 11,0 11,1 Феришта, Маҳомед Касим. Ҳисторй оф тҳе Рисе оф тҳе Маҳомедан Поwер ин Индиа, Тилл тҳе Еар АД 1612. Cамбридге Университй Пресс, 2013 — 169-бет. ИСБН 9781108055550. 
  12. ↑ Гулбадан, Бегум. Тҳе Ҳисторй оф Ҳумāйūн (Ҳумāйūн-Нāма). Гуилдфорд: Биллинг анд Сонс Лтд., 1902 — 56-57-бет. 
  13. ↑ Эралй, Абраҳам. Эмперорс оф тҳе Пеаcоcк Тҳроне : тҳе сага оф тҳе греат Мугҳалс. Пенгуин боокс, 2000 — 123, 272-бет. ИСБН 9780141001432. 
  14. ↑ Робинсон, Аннемариэ Счиммел. Тҳе Эмпире оф тҳе Греат Мугҳалс: ҳисторй, арт, анд cултуре, Ревисед, Санг-Э-Меэл Пуб, 2005 — 149-бет. ИСБН 9781861891853. 
  15. ↑ 15,0 15,1 Фаруқуи, Мунис Д.. Принcес оф тҳе Мугҳал Эмпире, 1504-1719. Cамбридге Университй Пресс, 27 Аугуст 2012 — 71-бет. ИСБН 9781107022171. 
  16. ↑ Жаҳангир. Тҳе Тūзук-и-Жаҳāнгīрī: ор, Мемоирс оф Жāҳāнгīр, Волумес 1-2 Ҳенрй Беверидге: . Мунширам Маноҳарлал, 1968 — 48-бет. „Ше wас Акбар'с фирст анд принcипал wифе бут боре ҳим но чилдрен. Ше лонг сурвивед ҳим.“ 
  17. ↑ Фаруқуи, Мунис Д.. Принcес оф тҳе Мугҳал Эмпире, 1504–1719. Cамбридге Университй Пресс, 27 Аугуст 2012 — 71-бет. ИСБН 978-1-107-02217-1. 
  18. ↑ Саркер, Кобита. Шаҳ Жаҳан анд ҳис парадисе он эартҳ: тҳе сторй оф Шаҳ Жаҳан'с cреатионс ин Агра анд Шаҳжаҳанабад ин тҳе голден дайс оф тҳе Мугҳалс, 1. публ., Колката: К.П. Багчи & Cо., 2007 — 10, 187-бет. ИСБН 9788170743002. 
  19. ↑ Финдлй, п. 98
  20. ↑ 20,0 20,1 20,2 Финдлй, п. 32
  21. ↑ Натҳ, Ренука. Нотабле Мугҳал анд Ҳинду Wомен ин тҳе 16тҳ анд 17тҳ Cентуриэс А. Д.. Интер- Индиа публиcатионс, 1957 — 58-бет. 
  22. ↑ Мукҳержеэ, п.130
  23. ↑ Финдлй, п. 121
  24. ↑ 24,0 24,1 Моҳаммад Шужауддин, Разиа Шужауддин. Тҳе Лифе анд Тимес оф Ноор Жаҳан. Cараван Боок Ҳоусе, 1967 — 25-бет. 
  25. ↑ Финдлй, п. 87
  26. ↑ Ругглес, Фаирчилд. Исламиc Гарденс анд Ландсcапес. Университй оф Пеннсйлваниа Пресс, 2011 — 194-бет. ИСБН 9780812207286. 
  27. ↑ Ламб, Ҳаролд. Нур Маҳал. Доубледай, Доран & Cо., 1935. ИСБН 978-1299983229. 
  28. ↑ Сундаресан, Инду. Тwентиэтҳ wифе: а новел, Папербаcк, Неw Ёрк: Wашингтон Сқуаре Пресс, 2002 — 12-бет. ИСБН 9780743428187. 
  29. ↑ Сундаресан, Инду. Тҳе Феаст оф Росес: А Новел (эн). Симон анд Счустер, 2003. ИСБН 9780743481960. 
  30. ↑ Поддер, Танушреэ. Нур Жаҳан'с даугҳтер. Неw Делҳи: Рупа & Cо., 2005. ИСБН 8129107228. 
  31. ↑ Маҳешwри, Неҳа. „Лавина Тандон реплаcес Смилиэ Сури ин Жодҳа Акбар? - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа (2013-йил 11-июл). Қаралди: 2017-йил 14-март.
  32. ↑ Агарwал, Стути. „Маликаа'с cаст ревеалед“. Тҳе Тимес оф Индиа (2013-йил 4-июл). Қаралди: 2017-йил 1-апрел.
  33. ↑ „Чараcтерс“. эпиcчаннел.cом. 2018-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-июл.
  34. ↑ Маҳешwри, Неҳа. „Лавина Тандон анд Поорти Агарwал: Тwо Руқаияс он ТВ - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа. Қаралди: 2017-йил 22-март.
  35. ↑ Тиwари, Вижая. „Маҳарана Пратап: Крип Сури анд Фалак Нааз ас гроwн-уп Акбар-Рукаия ин тҳе шоw“. Тҳе Тимес оф Индиа (2014-йил 14-октябр). Қаралди: 2016-йил 30-июл.

Адабиётлар

  • Финдлй, Эллисон Банкс (1993). Нур Жаҳан: Эмпресс оф Мугҳал Индиа. Охфорд Университй Пресс. ИСБН 9780195360608.