Рус тили (русча: русский язык) — рус халқи тили, жаҳонда кенг тарқалган тиллардан. Аввал СССРда, сўнг Россия Федерацияси ва МДҲда миллатлараро ва давлатлараро алоқа воситаси. Рус тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги 6 расмий тилдан бири саналади. Украин ва белорус тиллари билан бирга ҳиндевропа тиллари оиласига кирувчи славян тилларининг шарқий гуруҳини ташкил этади. Ўтган асрнинг 80-йилларидаги маълумотларга кўра, рус тилида сўзлашувчиларнинг умумий сони 250 миллион кишидан, жумладан, ҳозирги Россия Федерацияси ва МДҲ мамлакатларида 185 миллион кишидан иборат. Бундан ташқари, мазкур ҳудудлардаги 60 миллиондан ортиқ киши Рус тилида эркин сўзлаша олади.

Рус тили
Миллий номи русский язык
Мамлакатлар Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Олмония
Расмийлик ҳолати Rossiya Россия
Qirgʻiziston Қирғизистон
Qozogʻiston Қозоғистон
Belarus Беларус
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 258 000 000
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳиндевропа
Алифбоси кирилл
Тил кодлари
ИСО 639-1 ру
ИСО 639-2 рус
ИСО 639-3 рус

Рус тили жуда узоқ ва мураккаб ривожланиш тарихига эга. Энг қадимги рус адабий тили Киев Русида шаклланган бўлиб, у ХИВ асргача шарқий славянлар учун умумий тил ҳисобланган. ХИВ-ХВ асрларда қадимги рус тили 3 тилга — великорус (рус), украин ва белорус тилларига бўлиниб кетади. Шу даврдан бошлаб рус тили, бошқача айтганда, великорус тили маркази Москва бўлган Рус давлати ҳудудида ривожлана бошлайди.

Рус тили лаҳжа ва шевалари 2 га: шимолий великорус („о“ ловчи) ва жанубий великорус („а“ ловчи) гуруҳларига бўлинади; ўрта рус шевалари мазкур ҳар иккала гуруҳ хусусиятларини ўзида акс эттиради. ХВИ-ХВИИ асрларда шимолий ва жанубий лаҳжалар чегарасида бўлган Москвада ўзига хос койне (умумий лаҳжа) шаклланиб, у намунали тилга айланади.

Қадимги рус тили хусусиятларини сақлаб қолган адабий тил билан сўзлашув тили ўртасида сезиларли тафовутлар пайдо бўлиб, ХВИИ асрдан бошлаб рус миллати ва рус миллий тили шакллана бошлайди. ХВИИ аср охири — ХВИИИ аср бошидаги адабий тил бой ва ифодали, кўплаб ғарбий европа ўзлашмаларига эга эсада, барқарор бўлмаган. Уни тартибга солиш ва барқарорлаштиришда М. В. Ломоносовнинг хизматлари катта бўлган. ХИХ аср бошларида адабий тилнинг халқчиллиги бош муаммо ҳисобланиб, бу муаммонинг ечимида И. А. Крилов, А. С. Грибоедов, айниқса, А. С. Пушкин ижоди алоҳида ўрин тутади. Айни Пушкин ижодида умуммиллий рус адабий тилининг шаклланиши якун топади. Пушкиннинг буюк хизмати шундаки, унинг ижодида адабий Рус тилининг умуммиллий меъёрлари ишлаб чиқилган ва мустаҳкамланган ҳамда бу меъёрлар Пушкиннинг замондошлари ва ундан кейинги авлод томонидан қабул қилинган.

Адабий тилнинг бойишига ХИХ-ХХ асрлардаги рус адабиётининг мумтоз вакиллари улкан ҳисса қўшдилар; ХИХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб унинг ривожланишига ёзувчилар билан бир қаторда жамоат арбоблари, фан ва маданият намояндалари ҳам катта таъсир кўрсатиб келмоқдалар. Октябр тўнтаришидан сўнг ўзгача ижтимоий тузум ҳамда фан ва техниканинг ривожланиши туфайли рус тилида, айниқса, унинг лексикасида сезиларли ўзгаришлар пайдо бўлди, адабий тилнинг умумий демократлашуви кучайди.

Рус тили флективсинтетик тиллардан бўлиб, унда 3 та грамматик жинс туркуми, отларнинг 3 хил турланиши, феълларнинг 2 хил тусланиши мавжуд; кўмакчилар предлог кўринишида, яъни ўзи боғланадиган сўзлар олдидан жойлашади.

Ҳозирги рус алифбоси кирилл ёзуви (кириллица) асосланган (қаранг: Рус алифбоси). Унда битилган энг қадимги ёдгорликлар ХИ асрга тааллуқлидир.

ХХ аср ўрталаридан бошлаб бутун жаҳонда рус тилини ўрганиш кенг тарқалади. Рус тили дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатда ўқитилади. 1967-йилда Рус тили ва адабиёти ўқитувчиларининг халқаро ассоциацияси, 1973-йилда А. С. Пушкин номидаги Рус тили институти ташкил этилган. Шўро даврида Ўзбекистонда ва МДҲнинг бир қанча мамлакатларида рус тилини ўқитиш ва ўргатишга алоҳида эътибор берилган, ҳатто бу жараён мажбурий асосда олиб борилган. Ҳозирги пайтда ҳам республикамизда рус тилини ўргатиш, аввалгидай мажбурий бўлмасада, ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Адабиётлар

  • Виноградов В. В., Русский язик. Грамматическое учение о язике, 2 изд., М., 1972; Русская грамматика, т., 1—2, М., 1980.

Абдуваҳоб Мадвалиев.[1]

Рус тили (русский язик) — бир тил шарқий Европада. Славян тиллари оиласига киради.

Рус алифбоси

А а Б б В в Г г Д д Е э Ё ё
Ж ж З з И и Й й К к Л л М м
Н н О о П п Р р С с Т т У у
Ф ф Х х Ц с Ч ч Ш ш Щ щ Ъ ъ
И и Э э Ю ю Я я

Ҳаволалар

ZiyoSfera logotipi
ЗиёСфера логотипи

Википедия рус тилида
бўлимга эга:
«Заглавная страница»

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил