Ruse
Русе — Болгариядаги шаҳар. Русе округининг маъмурий маркази. Аҳолиси 162,1 минг киши (2001). Мамлакатнинг Дунай дарёси бўйидаги йирик порти. Транспорт йўллари тугуни. Темир йўл ва автомобил йўли кўприги орқали Руминиянинг Журжу шаҳри билан боғланган. Машинасозлик (хусусан, оғир, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника), кемасозлик, приборсозлик, кимё, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари мавжуд. Мебел ишлаб чиқарилади. Опера ва драма театрлари, тарих музейи, қишлоқ хўжалиги институти бор. Шаҳарга И асрда римликлар асос солган. ВИ асргача ҳарбий марказ бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Болгария географиясига оид чала мақолалар оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |