Руссиа'с Протеcторатес ин Cентрал Асиа
„Руссиа'с Протеcторатес ин Cентрал Асиа: Букҳара анд Кҳива, 1865-1924“ (таржимаси „Россиянинг Марказий Осийдаги протекторатлари: Бухоро ва Хива, 1865–1924“) — америкалик тарихчи Сеймоур Беcкер қаламига мансуб китоб. Китобда Россия империясининг Марказий Осиёдаги икки протекторати — Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг 1865–1924-йиллар орасидаги тарихи ҳақида ҳикоя қилинади. „Руссиа'с Протеcторатес ин Cентрал Асиа“ Россиянинг ушбу хонликлар билан муносабатларига бағишланган инглиз тилидаги илк асардир[1].
| Муаллиф(лар) | Сеймоур Беcкер |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и |
тарих антропология |
| Нашр этилган санаси | 1968 |
| Нашриёт | Ҳарвард университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 416 |
Китоб илк маротаба 1968-йил Ҳарвард университети нашриётида чоп этилган. „Руссиа'с Протеcторатес ин Cентрал Асиа“ университетнинг „Россия тадқиқот маркази изланишлари“ (инглизча: Руссиан Ресеарч Cентер Студиэс) туркуми доирасида чоп этилган 54-китобдир. Китоб 2004-йил „РоутледгеCурзон“ британ нашриётида қайта нашр қилинган. 2009-йил айни нашриётда қайтадан чоп этилган. Янги нашр учун янги муқаддима ёзилган. Шунингдек, китобдаги айрим хатоликлар тузатилган ҳамда илк нашр эълон қилинганидан кейин чоп этилган тадқиқотлар ҳақида қисқача маълумот қўшилган.
Яле университети ходими Фируз Каземзадеҳ 1968-йил ёзган тақризида китобни „Бухоро ва Хива протекторатлари забт этилганидан 1924-йилгача бўлган [давр] ҳақидаги мукаммал, яхши ҳужжатлаштирилган иш“ ўлароқ баҳолаган[2].
Манбалар
- ↑ МаcКензиэ, Давид (март 1969-йил). „Руссиа'с Протеcторатес ин Cентрал Асиа: Букҳара анд Кҳива, 1865-1924. Бй Сеймоур Беcкер. Руссиан Ресеарч Cентер Студиэс, 54. Cамбридге: Ҳарвард Университй Пресс, 1968. хив, 416 пп. 42.50“. Славиc Ревиэw. 28-жилд, № 1. 142–143-бет. дои:10.2307/2493058. Қаралди: 20-ноябр 2022-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Каземзадеҳ, Фируз (1-феврал 1969-йил). „Руссиа'с Протеcторатес ин Cентрал Асиа: Букҳара анд Кҳива, 1865–1924. Бй Сеймоур Беcкер. [Руссиан Ресеарч Cентер Студиэс, Нумбер 54.] (Cамбридге, Масс.: Ҳарвард Университй Пресс. 1968. Пп. хив, 416. 42.50.)“. Тҳе Америcан Ҳисториcал Ревиэw. 74-жилд, № 3. 1047-бет. дои:10.1086/аҳр/74.3.1047. Қаралди: 20-ноябр 2022-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()