Википедияда исми Рустам бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Абдусаломович Деҳоти (1944-йил 25-май, Самарқанд) – тилшунос, филология фанлари номзоди (1986), доцент (1987)[1].

Рустам Абдусаломович Деҳоти
Таваллуди 1953 27-ноябр
Самарқанд, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси
Фуқаролиги Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
Соҳаси Филолог
Иш жойлари Тожикистон давлат педагогика университети
Таълими Тожикистон давлат педагогика университети
Дини Ислом

Ҳаёти

Рустам Деҳоти 1944-йил 25-майда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Самарқанд шаҳрида, тожик ёзувчиси Абдусалом Пирмуҳаммадзода Деҳотий оиласида туғилган. Отаси асосан Ўзбекистон ССРда яшаб ижод қилган ва ўз асарларида „Пирмуҳаммадзода“, „Навқалам“, „Ҳардамхаёл“, „Деҳотий“ тахаллусларини қўллаган. У Ўзбекистон педагогика академиясида таҳсил кўрган. Рустам Деҳоти ўрта мактабни тугатгач Душанбе Давлат педагогика университетига ўқишга киради. 1971-йилда Т. Г. Шевченко номидаги Душанбе Давлат педагогика университетини немис тили факултетини тамомлаган.

Рустам Деҳоти 1971—1976-йилларда чет тиллари кафедраси ассистенти, 1976—1978-йилларда чет тиллар факултети деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 1978—1986-йилларда Т. Г. Шевченко номидаги Душанбе Давлат педагогика университетида чет тиллар факултети декани бўлди. У 1981—1984-йилларда Т. Г. Шевченко номидаги Душанбе Давлат педагогика университети аспиранти сифатида фаолият юритган. 1987-йилдан Т. Г. Шевченко номидаги Душанбе Давлат педагогика университети немис тили кафедраси доценти бўлган[2]. 1982—1990-йилларда СССР ва Германия Демократик Республикаси дўстлик жамияти Душанбе бўлими мас’ул котиби бўлган. 1986—1995-йилларда Тожикистон Давлат университети чет тиллар факултети декани лавозимида ишлаган. Шунингдек, Садриддин Айний номидаги педагогика университетида декан бўлган. 1993—1994-йилларда Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университетида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1995—1998-йилларда Садриддин Айний номидаги Тожикистон давлат педагогика университети немис тили кафедраси мудири бўлган.

Рустам Деҳоти 13 дан ортиқ илмий, илмий-методик мақолалар ва ўқув қўлланмалар муаллифи ҳисобланади. Германия ва Тожикистон ўртасидаги адабий алоқалар масалалари бўйича илмий ишлар ёзган. Рустам Деҳоти 2006-йилда „Тожикистон таълим аълочиси“ медали билан мукофотланган.

Манбалар

  1. ↑ „«Донишномаи донишгоҳи омӯзгорӣ»“. www.тгпу.тж. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Забони олмонӣ ва методикаи таълими он“. www.тгпу.тж. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.