Rustam Hamidov
| Рустам Ҳамидов |
|---|
Рустам Муҳсинович Ҳамидов (1949.15.7, Тошкент) — режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти (1992), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1985). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1972). 1972-93 йиллар Ҳамза театрида режиссёр, бош режиссёр, 1993-97 йилларБайрамлар ўтказиш дирексияси раҳбари, 1997-2005-йиллар Тошкент шаҳри маданият бошқармаси бошлиғи. "Кўрмайин босдим тиконни" (И.Султон) спектакли унинг дастлабки ютуғи бўлди. "Қиёмат қарз", "Шошма, қуёш", "Кузнинг биринчи куни", "Аризасига кўра", "Курорт" (ҳаммаси Ў.Умарбековники), "Ўгрини қароқчи урди" (Шукрулло), "Куёв" (С.Аҳмад), "Оловни ташлама, Про-метей" (М.Карим), "Баланд қоядаги аёллар" (Вуолиёки), "Ғийбат" (А.Салинский), "Алла" (Т.Минул-лин), "Ҳазрати аёл" (О.Жаҳонова) каби спектаклларни саҳнага қўйган. Андижон театрида қўйилган "Шоҳона ишрат" (В.Гюго) спектакли режиссёрнинг жаҳон мумтоз драматургияси соҳасидаги дастлабки изланиши бўлди, 1984-йил Е.Симоновга "Отел-ло" спектаклини қўйишда ҳамкорлик қилди ва 1988-йил мустақил "Ко-риолан" (У.Шекспир)ни саҳналаштирди. Ҳ. саҳналаштирган спектакллари романтик кўтаринкилиги, мавзулар хилма-хил ва долзарбли-ги, юморга бойлиги, ҳажвий ўткирлиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистонда театрлашган оммавий томошалар тури ривожланишида Ҳ.нинг ўрни алоҳида. 1992-йилдан буён ўтказилаётган "Мустақиллик", "Наврўз" каби байрамларнинг ссенарий муаллифларидан бири, режиссёри, бош режиссёри. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). "Меҳнат шуҳрати" ордени билан муко-фотланган (1998).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |