Википедияда исми Рустам ва фамилияси Исломов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Исломов (1899—1937) — ўзбекистонлик жамоат ҳодими, Арзоқ комитети“ ва Средазбюро ташкилотлари бўлим мудири.

Рустам Исломов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1899-йил
Вафоти 1937-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Миллати ўзбек
Касби
  • жамоат ҳодими

Ҳаёти ва меҳнат фаолияти

Рустам Исломов Тошкент шаҳрида миршаб Шоислом Иноғомов оиласида дунёга келган. 1907—1917-йилларда амакиси Шоҳайдар Иноғомов қўлида ишлаган. 1910—1911-йилларда Скоболев (Фарғона) рус-тузем мактабида, сўнг 1917-йилда Тошкентга келиб, олти ойлик умумтаълим курсида ўқиган.

„Изчиллар тўдаси“нинг мусиқа дастасида мусиқачи сифатида ишлаб кўради. 1918-йилда эса Турон кутубхонасида кутубхоначи бўлиб ишлайди. 1919-йилдан эски шаҳар комсомол етакчиси вазифасида бўлади. 1919—1920-йилларда қизил қўшин сиёсий бўлими раҳбари вазифасида, инқилобий ҳарбий кенгаш тарғибот гуруҳида мудир ва 1920—1921-йиллар оралиғида Тошкент „Арзоқ комитети“да бўлим мудири вазифаларида фаолият юритган. 1920-йил сентабрда Бокуда ўтказилган Шарқ халқлари қурултой иштирокчиси бўлади[1].

1921—1923-йилларда Туркистон озиқ-овқат (арзоқ) комиссариати президиуми аъзоси, 1923-йилдан Туркистон Марказий Ижроия қўмитаси аъзоси, 1924-йилдан эса Собиқ СССР Марказий Ижроия Қўмитаси аъзоси этиб сайланган. Ундан сўнг Туркистон Халқ Комиссарлар Совети Раиси ва раис ўринбосари вазифасида ишлаган. Сўнгра Ўзбекистон Биринчи таъсис сезди ташкилий қўмитаси аъзоси бўлади. Охир-оқибат „18“лар гуруҳини қўллагани учун ишдан четлаштирилган.

1925-йил августдан Москвадаги Й.Свердлов номидаги университет талабаси бўлишга муваффақ бўлади. 1929-йилда Тошкентга қайтгач Средазбюрода бўлим мудири, 1934-дан 1937-йил сентабргача Ўзбекистон Ер ишлари халқ комиссари бўлиб ишлайди[2].

Р.Исломов ҳаётлик чоғида халқ хўжалигини ривожлантириш тўғрисида бир нечта асарлар ёзиб қолдирган: „1935-йилнинг пахта ишларидаги вазифалар ва колхозни янада мустаҳкамлаш тўғрисида“ Т.1935, „Ўзбекистон социалистик чорвачилигида катта ўсиш“ Т.1936 лар шулар жумласидандир.

Айблов

1937-йил сентабрда қамоққа олинган.

Ўлими

НКВД томонидан 1938-йил 4-октабрда олий жазога ҳукм қилинган.

Манбалар

  1. ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7. 
  2. ↑ „ИСЛАМОВ Шарустам (Рустам)“. cентрасиа.орг. Қаралди: 13-май 2024-йил.