Википедияда исми Рустам ва фамилияси Жабборов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Жабборов (1979-йил 29-декабр, Ургут, Самарқанд вилояти)[1] – ўзбек ёзувчиси, публисист ва таржимон.

Рустам Жабборов
Таваллуди 1979-йил 29-декабр (1979-12-29) (46 ёш)
Алма матер Ўзбекистон миллий университети
Жанр Наср

Ҳаёти

Рустам Жабборов 1979-йилнинг 29-декабрида Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 2003-йилда Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетида олий таълимни тамомлаб, халқаро журналистика мутахассислигини эгаллаган.

1998–2000-йилларда „Республика“ газетасида мухбир бўлиб ишлаган. 2000–2003-йилларда „Қишлоқ ҳаёти“ газетаси бош муҳаррири, 2003–2010-йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош муҳаррири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2010–2016 йилларда „Даракчи“ газетасида бош муҳаррир ўринбосари, кейин эса бош муҳаррир бўлган. Ўзбекистон журнал, газета ва электрон оммавий ахборот воситаларида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, адабий-маданий, тарихий-публисистик мавзуларда мақолаларини мунтазам чоп этиб боради.

Ҳозирда „Замон пресс“ нашриёт-матбаа ижодий уйи директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Ижоди

Рустам Жабборов 20 дан ортиқ бадиий, публицистик ва таржима китобларининг муаллифидир. Шеърлари, ҳикоялари, публицистик мақолалари Озарбайжон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда нашр этилган. Ги де Мопасан, Эдгар По, Габриэл Гарсиа Маркеснинг жаҳонга машҳур асарлари билан бир қаторда озарбайжон адабиётидан Анор, Собир Рустамхонли, Воқиф Султонли, Илгар Фаҳмий ва бошқа ёзувчиларнинг ҳикоя, қисса ва романларини ўзбек тилига таржима қилган. Бундан ташқари, у кўплаб бадиий, ҳужжатли ва анимацион филмларнинг ссенарий муаллифи. Рустам Жабборов сенарийси асосида „Виждон“ (2007), „Бечора“ (2011), „Асрагил“ (2017) ва „Номус“ (2017) бадиий филмлари суратга олинган. Рустам Жабборов замонавий ўзбек адабиётида детектив асарлар муаллифи сифатида танилган.

Рустам Жабборовнинг „Китабıн арасıндакı мəктуб“ ва „Хəянəтин кəсиşмəси“ детектив ҳикоялари Адалет Маммадов таржимасида озарбайжон тилида нашр этилган.

Рустам Алишер Навоийнинг „Ағўюнлу девони ва унинг ўша давр адабий муҳитидаги ўрни“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, филология фанлари доктори илмий даражасини олган[2].

Озарбайжонда нашр этилган китоблар

  • Хəянəтин кəсиşмəси (Повестлəр). Ўзбек турк тилидан таржима қилган Адалат Маммадов, Боку: 2022, 144 б.

Манбалар

Ҳаволалар