Википедияда исми Рустам ва фамилияси Қодиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Қодиров (русча: Рустам Кадыров; 27-июл 1983-йил, Гулистон) – Ўзбекистонлик собиқ футболчи, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи позицияларида ўйнаган[1][2].

Рустам Қодиров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Рустам Қодиров
Таваллуд санаси 1983-йил 27-июл (1983-07-27) (43 ёш)
Таваллуд жойи Гулистон Ўзбекистон
Амплуаси Ҳимоячи, Ярим ҳимоячи, Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2001 Гулистон 15 (3)
2002—2008 Машъал 167 (61)
2009—2010 Насаф 32 (4)
2011 Металлург Бекобод 5 (0)
2012—2014 Гулистон 42 (12)
Миллий терма жамоа
2002—2003 Ўзбекистон У20
2004—2006 Ўзбекистон У23
2006—2008 Ўзбекистон 4 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Рустам футболчилик фаолиятини 1999-йилда Гулистоннинг „Гулистон“ жамоасида бошлаган. 2002-йилги мавсумда Муборакнинг „Машъал“ жамоаси таркибига ўтган. „Машъал“ клуби таркибида ўзининг энг яхши даврларини ўтказди. Рустам 2007, 2007-йилларда 14 ва 11 та гол урган ҳолда жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди. 2009-йилги мавсумда Қашқадарёнинг бошқа бир клуби, Қаршининг „Насаф“ жамоасига ва кетма-кет икки мавсум Ўзбекистон Суперлигасида бронза медалларини қўлга киритишида ёрдам берди. 2011-йилги мавсумда Бекободнинг „Металлург“ клубига ўтган. 2012-йилги мавсумда собиқ жамоаси, Гулистон клубига қайтган ва 2014-йилги мавсумда шу жамоа сафида фаолиятига якун ясаган.

Миллий терма жамоа

Ўзбекистон У-20 терма жамоаси сафида 2003-йилда БАА да ўтказилган ФИФА У-20 жаҳон чемпионатида қатнашган. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида 2006-йилги Осиё ўйинларида иштирок этган. 2007-йилда Рауф Инилеев мураббийлик даврида миллий терма жамоадаги дебютини, Эстония терма жамоасига қарши ўйинда ўтказган[2].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар