Википедияда исми Рустам ва фамилияси Сапаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Сапаров (туркманча: Рустам Сапароw; 1978-йил 10-апрелда туғилган) – туркманистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи ва ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган. 2004-йилги АФC Осиё кубоги турнирдида Туркманистон терма жамоаси таркибида иштирок этган.

Рустам Сапаров
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1978-йил 10-апрел (1978-04-10) (48 ёш)
Таваллуд жойи Туркманистон, Совет Иттифоқи
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002 Гарагум Туркменабат
2003–2007 Небитçи Балканабат
2007 Насаф 14 (0)
2008–2009 Аşгабат
2010 Лебап
Миллий терма жамоа
2003–2008 Туркманистон 17 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Фаолиятининг бошида бир неча мавсумни Туркманободнинг „Экскаватор“/"Жайҳун"/"Қорақум" клубида ўтказган. 2002-йилда Туркманистон чемпионатининг бронза медали ва мамлакат кубоги ғолиби бўлган. 2003-йилда „Небитчи“ жамоасига (Болқонобод) кўчиб ўтган ва кейинги уч мавсумда чемпионатнинг олтин (2004), кумуш (2003) ва бронза (2005) медаллари, шунингдек, икки марта мамлакат кубоги (2003, 2004) соҳиби бўлган. 2006-йилда Ўзбекистоннинг „Насаф“ (Қарши) клубига ўтиб, икки мавсум давомида Ўзбекистон чемпионатида 49 ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифи бўлган[1]. Насаф жамоасидаги даврида 2006-йилги мавсум бронза медали соҳибига айланган. 2008-йилги мавсумда ватанига қайтган ва „Ашхобод“ жамоаси сафида тўп сурган. 2008-йилда мамлакат чемпиони бўлган. Осиё кубоги мусобақаларида иштирок этган, 2009-йилги ОФК президенти кубогида жамоаси билан ярим финалчи босқичига қадар етиб борган. 2010-йилда у Лебап жамоасига қайтиб келган ва у билан ўша йили чемпионатнинг бронза медали совриндори бўлган.

Терма жамодаги фаолияти

2003-йил 19-октабрда Туркманистон терма жамоаси сафида БААга қарши Осиё Кубоги саралаш баҳсида дебют қилган[2]. 2004-йили Осиё Кубоги финал турнирида иштирок этиб, жамоасининг учала учрашувида ҳам майдонга тушган. 2008-йилнинг 18-май куни Уммон дарвозасига миллий терма жамоадаги илк голини урган[3]. Умуман олганда, 2003—2008-йиллар давомида у терма жамоа сафида камида 17 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Фаолият статистикаси

Терма жамоа

ўйинлар ва голлар 2008-йил 3-март холатига тўғри[4]
Терма жамоада йилллар бўйича ўтказган ўйинлари ва голлари
Терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Туркманистон 2003 7 0
2004 6 0
2005 0 0
2006 0 0
2007 0 0
2008 4 1
Тотал 17 1
Гол 2008-йил 18-майда урилган[4]
Голлар ва ҳсиоблар рўйхати биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлари сони, Ҳисоб устуни эса Сапаровнинг ҳар бир голидан кейин голни кўрсатади.
Рустам Сапаров томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
№ Сана Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобоқа Реф.
1 2008-йил 18-май Низва спорт мажмуаси, Низwа, Ўмон  Уммон 1–1 1–2 Ўртоқлик

Манбалар

  1. ↑ „Сапаров Рустам“ (Узбек). пфл.уз/. Узбекистан Супер Леагуэ. Қаралди: 2020-йил 2-сентябр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ Туркмения – ОАЭ – 1:0
  3. ↑ Оман вс. Туркменистан 2008-05-18
  4. ↑ 4,0 4,1 Рустам Сапаров Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида

Ҳаволалар