Википедияда исми Рустам ва фамилияси Тешабоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Рустам Дадажонович Тешабоев (1946-йил 20-март, Фарғона тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР — 2011-йил 22-декабр, Пекин, Хитой) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филлиалининг илк раҳбари[1].

Рустам Дадажонович Тешабоев

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва Рустам Тешабоев (Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали очилиши, 2005-йил)
Таваллуди 20-март 1946-йил
Фарғона тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР
Вафоти 22-декабр 2011-йил(2011-12-22)
(65 ёшда)
Пекин, Хитой
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби муҳандис қурувчи
Соҳаси архитектура
Таълими Тошкент политехника институти
Илмий даражаси техника фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Рустам Тешабоев 1946-йил 20-март Фарғона туманида ўқитувчи оиласида туғилган. 1963-йилда шу тумандаги 5-мактабни тамомлаган. 1953—1968-йилларда Тошкент политехника институтида таҳсил олган. 1968—1969-йилларда Фарғона политехника институти ассистенти, 1975—1976-йилларда ушбу институтнинг „Саноат ва фуқаро қурилиши“ кафедраси мудири, 1976—1998-йилларда қурилиш факултети декани, 1998—2005-йилларда Фарғона политехника институти илмий ишлар ва ахборот технологиялари проректори, 2005—2011-йилларда Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали директори лавозимида ишлаган[2][3].

Вафоти

2011-йил 22-декабрда Хитой Халқ республикасининг Пекин шаҳрида республика миқёсидаги хизмат сафарида вафот этган[2].

Илмий фаолияти

1971—1974-йилларда Москва муҳандислик-қурилиш институти аспирантурасида таҳсил олган ва 1975-йилда номзодлик дессертациясини ёқлаган. 1997-йилда Тошкент архитектура–қурилиш институтида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Қурилиш мавзусига доир 130 дан зиёд илмий мақолалар, 3 та монография, 6 та ўқув дарслик ва қўлланмалар муаллифи[2].

Мукофотлари

Манбалар