Rustam Usmonov
Рустам Усмонов — (Қирғизистон Республикаси, Жалолобод 23-июн 1948-йил). Ўз даврининг йирик тадбиркори, Ўзбекистондаги илк хусусий банк — “Рустамбанк” асосчиси[1].
| Рустам Усмонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1948-йил 23-июн |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Иқтисодчи |
| Дини | Ислом |
Таржимаи ҳоли
Рустам Усмонов 1948-йилда Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида таваллуд топган. 1987-йилда Ўзбекистонда асаларичилик корхонасини очди, сўнгра Марказий Осиё иқлимига мослаштирилган ёмғир чувалчангларни етиштириш орқали миллионлаб пул ишлади. Чувалчанглар орқали у биогумус ишлаб чиқаришни йўлга қўйган[2]. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тавсиясига мувофиқ МДҲдаги биринчи хусусий банкка асос солган[3][4]. 1998-йил 19-октябрда Андижон вилоят судининг ҳукми билан товламачилик, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги банди билан айбдор деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 14 йил озодликдан маҳрум қилинган[5]. 2012-йилнинг октябр ойида Усмоновга қамоқхона ички тартибини бузганлик каби қатор айблар қўйилиб¸ қамоқ муддати яна 5 йилга узайтирилган[6]. 2017-йилнинг 14-февралида 19 йиллик қамоқ жазосидан сўнг озодликка чиқди[7].
Манбалар
- ↑ „Видео: Ўзбекистонда биринчи хусусий банкка асос солиб, Каримов даврида судланган Рустам Усмонов очлик эълон қилди“. 2024-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-май.
- ↑ Ҳукумат Ўзбекистондаги биринчи банк асосчисига ёрдам беришни ваъда қилди
- ↑ "Рустамбанк": Хусусий банк ғояси Каримовдан чиққан
- ↑ Рустам Усмонов: «70-80 миллион доллар пулим чет элда ётибди, уларни ундиришим билан Ўзбекистон иқтисодиётига олиб кираман» (видео)
- ↑ «Рустам Усмоновнинг иши» («Рустамбанк») Олий судда кўрилиши мумкин
- ↑ Узбекистан: один предприниматель вышел – другой зашел
- ↑ ПЕРВЫЙ В УЗБЕКИСТАНЕ БАНКИР РУСТАМ УСМОНОВ ВЫШЕЛ НА СВОБОДУ