Рустем Абдураманович Сеитмеметов (1973-йил 28-март; Чархин, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР) — жамоат арбоби. Миллати — қрим-татар. Россия томонидан ишғол қилинган Қрим ҳокимияти томонидан таъқиб қилинган[1].

Рустем Сеитмеметов
Рустем Абдураманович Сеитмеметов
Таваллуди 1973-йил 28-март (1973-03-28) (53 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Ukraina bayrogʻi Украина
Касби Жамоат арбоби, ўқитувчи, ишчи
Турмуш ўртоғи Зера Сеитмеметова
Болалари 2

Ҳаёти

Сеитмеметов Рустем Абдураманович 1973-йил 28-мартда Самарқанд вилоятининг Чархин қишлоғида туғилган, И.Сталин буйруғи билан амалга оширилган қрим-татарлар депортациясидан кейин ота-онаси Самарқандда яшаган[1].

1988-йилда Рустем Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 55-сонли ўрта мактабни тамомлаган. 1991-йилда Самарқанд шаҳар педагогика институтига ўқишга кириб, уни 1997-йилда тамомлаган. Институтни тугатгандан сўнг, у икки йил мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган. Ундан сўнг бироз муддат Португалияда, „Санитана“ керамик лаваболар ишлаб чиқариш устахонасида ишлаган. 2006-йилдан бошлаб Рустем Сеитмеметов Қримда доимий яшаб, қурилишда ишчи бўлиб ишлаган[1].

Таъқиб

2020-йил 11-март куни ФСБ ходимлари Бахчисарой туманида кенг кўламли рейдлар ўтказди[2]. Сейтумеровлар оиласида ака-ука Сейтумер ва Усмон Сейтумеровлар[3] ҳамда уларнинг амакиси Рустем Сеитмеметовлар уйи ҳам тинтув қилинди[4]. Қариндошларнинг барчаси бир кунда ҳибсга олинган. 12-март куни Симферополнинг Киев туман суди Россия Федерациясида тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий ташкилотида иштирок этганликда гумон қилинганлиги сабабли уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.5-модданинг 2-қисми „Террористик ташкилот фаолиятида иштирок этиш“)[5]. Фаолларни 20 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда[6].

Рустем Сеитмеметовнинг рафиқаси адвокатига квартирани тинтув қилиш чоғида ФСБ ходимлари у ерга китоб ташлаб қўйишганини маълум қилди[7].

Оиласи

Рустем Сеитмеметов уйланган, оилали. Хотини- Зера; икки вояга етмаган қизи – Баҳие ва Беян[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Сейтмеметов Рустем“. Қаралди: 2020-йил 19-май.
  2. ↑ „Оккупанты проводят массовые обыски в Бахчисарайском районе“ (эн). Қаралди: 2020-йил 19-май.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Уже почти 70 крымских татар с 2014 года в Крыму обвинили по террористическим статьям — Смедляев“ (ру). Қаралди: 2020-йил 19-май.
  4. ↑ „Участие в террористической деятельности: оккупанты предъявили обвинения незаконно задержанным 11 марта крымским татарам“ (эн). 2020-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-май.
  5. ↑ „В Крыму арестовали троих крымских татар, задержанных накануне по «делу Хизб ут-Тахрир»“ (ру). 20 листопада 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-май.
  6. ↑ „УК РФ Уголовный кодекс (УК РФ) | ГАРАНТ“. 14 травня 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 19-май.
  7. ↑ „Силовики оккупантов подкинули книгу при обыске в доме задержанного Рустема Сейтмеметова“ (эн). Қаралди: 2020-йил 19-май.[сайт ишламайди]
  8. ↑ „Дети политзаключенных“. Қаралди: 2020-йил 19-май.

Ҳаволалар