Рустика (лот. рустиcус — оддий, дағал) — меъморчиликда девор тури. Бинони бўртмали қилиб териш ёки тўғри бурчакли дағал тарошланмаган тош (квадра)лар билан қоплаш. Бинони ҳашаматли ва маҳобатли қилиб кўрсатади. Рустиканинг маҳаллий намуналари Исмоил Сомоний мақбараси, Мир Сайд Баҳром мақбараси, Сайфиддин Боҳарзий мақбараси ва бошқа меъморий ёдгорликларда сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил