SCAPR
СCАПР (Тҳе Соcиэтиэс' Cоунcил фор тҳе Cоллеcтиве Манагемент оф Перформерс' Ригҳц) — ижрочиларнинг турдош ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқариш бўйича жамиятларни бирлаштирувчи халқаро ташкилот.
| Қисқартма | СCАПР |
|---|---|
| Тури | Халқаро ташкилот |
| Ишга тушган санаси | 2001-йил 21-сентабрда |
| Жойлашуви |
|
| Президенти | Бжøрн Жуэлл-Сундбе |
| Директори | Анн Женсениус |
| Бош котиб | Тило Герлач |
| Аъзолари | 53 та ташкилот а’зо |
Яратилиш тарихи
Ташкилотни яратиш тўғрисида қарор Австриянинг „ЛСГ“ жамияти вакили бўлган профессор Паул Фюрстнинг (Паул Фüрст) ташаббуси билан 1986-йилда Венада бўлиб ўтган ижрочилар ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқарадиган ташкилотлар вакилларининг йиғилишида қабул қилинган.
2001-йил 21-сентабрда Ослода ташкил этилган. Қуйидаги ташкилотлар СCАПР асосчилари бўлган: АДАМИ (Франсия), АИЭ (Испания), CПРА — Геиданкё (Япония), CРЕДИДАМ (Руминия), ЭЖИ (Венгрия), ГРАМЕХ (Дания), ГРАМЕХ (Финландия), ГРАМО (Норвегия) , ГВЛ (Германия), ҲУЗИП (Хорватия), ИНТЕРГРАМ (Чехия), ЛСГ (Австрия), ПАМРА (Буюк Британия), САМИ (Швеция), СЕНА (Нидерландия), СФҲ (Исландия), СЛОВГРАМ (Словакия), СПЕДИДАМ (Франсия), СWИССПЕРФОРМ (Швецария).
Ташкилот бошқаруви
СCАПРнинг бошқарув органи ҳар йили ўтказиладиган Бош Ассамблеядир.
Доимий бошқарув органи Кенгаш ҳисобланади.
Хавиер Бланк — 2012-йил май ойидан бери Бош котиб лавозимида фаолият юритади.
СCАПР миссияси
СCАПРнинг асосий вазифаси бутун дунё бўйлаб ижрочиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жамиятлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, икки томонлама шартномалар тузиш, бу эса сан’аткорларга уларнинг ҳуқуқлари мамлакатда ҳам, чет элда ҳам тенг ҳимоя қилиниши ва ҳурмат қилинишини кафолатлайди.
Ташкилот таркиби
СCАПР а’золари 43 мамлакатдан 53 та жамоавий бошқарув ташкилотидир. Та’сисчи ташкилотлар билан бир қаторда СТОАРТ (Полша), АГАТА (Литва), РААП (Ирландия), ФКМП (Корея Республикаси), АБРАМУС (Бразилия), ПРИСМ (Малайзия), WИПО (Россия), АCТРА (Канада), АПОЛЛОН (Греция), ГДА (Португалия), ППЛ (Буюк Британия) ва бошқалар унинг таркибига киради.
Бир қатор ташкилотлар СCАПРда кузатувчи ёки ёрдамчи а’зо сифатида иштирок этади.