Ис гази, углерод §-оксид, CО — рангсиз, ҳидсиз, заҳарли газ. Кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўлади. Молекуляр массаси 28,0, зичлиги 814 кг/м3. Суюқланиш температураси — 191,5°, —205° да қотади. Сувда кам эрийди. Босим остида дихлоретан, аммоний гидроксид эритмаси, хлорид кислотада яхши эрийди. Ис газини суюклантириш мумкин. Ис гази ёнганда кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади. Ҳйп таъсирида ёки фаоллаштирилган кўмир иштирокида хлор билан бирикиб, фосген ҳосил қилади. Ис гази одамга ёмон таъсир қилади (қаранг Ис тегиши). Атмосфера ҳавоси таркибида жуда оз миқдорда ис гази бор. Тоғ жинслари, тошкўмир ва ёнувчи газларда учрайди. Саноатда қаттиқ ёқилғиларни газга айлантириш юли билан ишлаб чиқарилади. Лаб.да консентрланган сулфат кислотага чумоли кислота таъсир эттириб олинади. Металлургияда металларни уларнинг оксидларидан қайтаришда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил