ССД (инглизча солид-стате дриве — „қаттиқ юритувчи“) маълумот сақлаш ускунаси бўлиб, маълумотни доимий сақлаш учун ишлатилади. Флеш хотирадан фарқли раишда, МҲХ қаттиқ дискларни ўрнини босиш мақсадида шаклан ва ишлаш жиҳатидан унга ўхшатилган бўлади. Шунингедек МҲХда флеш хотира ўрнига ДТМХ ёки О'ТМХ дан фойдаланилади ва кўпинча Тасодифий Мурожаат Хотира қурилмаси деб ҳам аталади.

2.5 дюймли ССД қурилмаси.
мСАТА ССД

Мустаҳкам ҳолат атамасининг асл маъноси электрон қувурлар ўрнига ярим ўтказгичлардан фойдаланганлигини билдирсада, ушбу ўринда бунинг маъноси қурулманинг ҳаракатланувчи механик қисмлари йўқлигини ҳам англатади. Бунинг ҳисобига хотирага бўлган мурожааст (ўқиш ва ёзиш) тезлиги юқори бўлади ва сарфланадиган вақт ҳам жуда кам бўлади.

ССД-лар одатда ҲДД-ларга қараганда узоқроқ хизмат қилади. Иккала турдаги драйверлар кўп йиллар давом этиши мумкин бўлса-да, ССД дисклари ёмонлаша бошлашдан олдин кўпроқ ўқиш/ёзиш даврларига бардош бера олади. Аммо шуни таъкидлаш керакки, ССД нинг ишлаш муддати флеш-хотира сифати ва фойдаланиш тартиби каби омилларга ҳам боғлиқ.

Тарихи

1978-йил СторагеТек компанияси биринчи мустаҳкам ҳолдаги хотира қурилмасини ишлаб чиқди. 1980 йилга келиб Санта Cлара Сйстемс „БатРам“ дунёга таништирди, у 1 мегабит массивдаги ДИП ТМХ схемаларига асосланиб, қаттиқ дискни эмуляция қилиш учун махсус мосламга эга эди. Шарп япон компаниясининг 1983 йилда чиқарган „Шарп ПC-5000“ ноутбукларида 128 килобайт мустаҳкам ҳолатдаги хотирадан фойдаланилган эди. ТМХ қурилмалар 1980 йилда тизимни бошлаш ускунаси (боотинг медиа) сифатида жуда машҳур бўлганди. Бунга асосий сабаб қаттиқ дискларнинг қимматлиги ва эпчил дискларнинг мурожаат тезлигини пастлиги бўлган.