Саъдуддин Рафиқ ал-Ҳаририй (18-апрел 1970-йил туғилган) — ливанлик миллиардер ва сиёсатчи. Ливан бош вазири (2009-2011, 2016-2020). Суиқасд орқаили ўлдирилган собиқ Ливан Бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг иккинчи ўғли. Отасининг ўлимидан сўнг у отаси томонидан ташкил этилган „Келажак учун ҳаракат“ партиясини, шунингдек М14 Ливан коалициясини бошқарган. У бир неча-йил чет элда бўлди. 2014-йил 8 августда Ливанга қайтиб келди ва 2016-йил 3-ноябрда у бош вазир этиб тайинланди.

Саъд Ҳаририй
арабча: سعد الدين رفيق الحريري‎‎
Ливан бош вазири
Мансаб даври
18-декабр 2016-йилдан – 21-январ 2020-йилгача
Ўтмишдоши Таммом Салом
Вориси Ҳассон Диёб
47-Ливан бош вазири
Мансаб даври
9-ноябр 2009-йилдан – 13-июн 2011-йилгача
Ўтмишдоши Фуод Синюра
Вориси Нажиб Миқотий
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1970-йил 18-апрел (1970-04-18) (56 ёш)
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
Сиёсий партияси Келажак учун ҳаракат
Онаси Низол ал-Бўстоний
Отаси Рафиқ Ҳаририй
Дини Ислом (суннийлик)
Маълумоти Жоржтаун университети

Дастлабки-йиллар

Саъд Ҳаририй Рафиқ Ҳаририйнинг ўғли ва унинг биринчи рафиқаси Нидол ал-Бўстони (асли Ироқдан) бўлган ўғли, у Саудия Арабистонининг ар-Риёд шаҳрида туғилган ва вояга этган. Араб тилидан ташқари, инглиз ва франсуз тилларида ҳам сўзлашади. Жоржтаун Университетини Бизнес бошқаруви мутахассислиги бўйича тугатган. Кейин у Ливанга қайтиб келади ва отасининг ўлдирилишигача унинг бизнесида қатнашади. 2005-йил февралида отаси ўлдирилганида, унинг бойлиги 4,1 миллиард долларга етади. Форбес журналига кўра, у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 522-ўринда туради.

Фаолияти

Ҳаририй сиёсий карерасидан олдин Яқин Шарқ ва Африкада телекоммуникация таъминотчиси „Огер Телеком“нинг бошқарув президенти бўлиб ишлаган. У „Омниа Ҳолдингс“ бошқаруви раиси, „Огер Интернатионал Энтреприсе де Траваух Интернатионаух“, „Сауди Огер“, „Сауди Инвестмент Банк“, „Сауди Ресеарч анд Маркетинг Гроуп“ ва „Футуре Телевисион“ бошқарув аъзоси бўлган.

Сиёсий каряраси

2005-йил 20-апрелда Ҳаририйнинг оиласи Саъд Ҳаририйнинг марҳум отаси Рафик Ҳаририй томонидан асос солинган „Келажак учун ҳаракати“ сунъий ҳаракатини бошқаришини эълон қилди. У, шунингдек, бу оммавий намойишлар ва Ғарбнинг кўмаги билан 29 йилдан кейин Ливандан Сурия қўшинларининг олиб чиқилишига олиб келган „кедр инқилоби“ дан кейин ташкил этилган ливаннинг М14 коалициясига раҳбарлик қилди.

Манбалар

Ҳаволалар