Sabab va oqibat
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Сабаб ва оқибат — нарса ва ҳодисалар ўртасидаги умумий зарурий алоқани ифодаловчи тушунчалар. Ҳодисалар занжирида ўзидан бошқа яна бир ҳодисани келтириб чиқарадигани сабаб, пайдо бўлган ҳодиса эса оқибат дейилади.
Сабаб ва оқибат ўртасидаги алоқадорлик сабабият саналади. Сабаб, биринчидан, вақт жиҳатдан оқибатдан олдин келади, иккинчидан, оқибатни туғдирувчи, яъни оқибатнинг вужудга келишида зарурий шарт бўлиб хизмат қилади. Масалан, фарзанднинг сабабчиси ота-она. Фарзанд ота-онадан илгари дунёга келиши мумкин эмас, яъни ота-она шу фарзанднинг вужудга келишидаги зарурий шарт ҳисобланади. Сабаблар турли кўриниш, шакл ва ҳолатларда намоён бўлиши мумкин. Фалсафа тарихида нарса ва ҳодисалар ўзаро сабабий боғланишда деб билувчилар детерминистлар (қаранг Детерминизм), буни инкор этувчилар индетерминистлар (қаранг Индетерминизм) деб аталади. Сабабнинг асосий ва асосий бўлмаган, ташқи ва ички, обектив ва субектив шакллари бор. Сабаб оқибатни вужудга келтирганидек, оқибат ҳам сабабга таъсир кўрсатиши мумкин. Сабаб ва оқибат алоқадорлиги бўйича Аристотел, Форобий, Ибн Синолар махсус асарлар ёзишган. Диний таълимотларда эса, бирламчи сабаб ёки ҳамма нарсанинг сабабчиси худо деб таъкидланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |