Sabiha Gökçen
Сабиҳа Гöкçэн (1913-йил, Бурса. 2001-йил 22-март, Анқара) биринчи турк аёл учувчиси, дунёнинг энг биринчи ҳарбий самолётни бошқарган аёл сифатида тарихда қолган[1][2][3]. Айни пайтда Мустафо Камол Отатуркнинг саккиз асранди фарзандларидан бири. Фаолияти давомида 8.000 соат учишни амалга ошириб, 32 та турли-хил ҳарбий операцияларда иштирок этган. Унинг номи Истанбулнинг иккинчи аэропорти саналган Халқаро Сабиҳа Гöкçэн аэропортига берилган.
| Сабиҳа Гöкçэн | |
|---|---|
|
| |
| Вафоти |
2001-йил 22-март Анқара, Туркия |
| Касби | Учувчи ва ёзувчи |
| Турмуш ўртоғи | Кемал Эсинер (1940—1943) |
| Отаси | Мустафо Камол Отатуркнинг асранди қизи |





Болалиги
Сабиҳа Бурса вилоятининг бош котиби Ҳофиз Мустафо Иззатбей ва Ҳайрия хонимнинг қизи ўлароқ 1913-йилнинг 22-март куни Бурса шаҳрида дунёга келади. Асли Эдирне Дафтардори бўлган Ҳофиз Иззатбей „Ёш турклар“ билан алоқаси туфайли Бурсага сургун қилинган эди[4]. Ота ва онасидан эрта айрилган ва акаси Нешетнинг қарамоғига қолган Сабиҳа 1925-йилга келиб, у вақтлардаги Туркия республикасининг президенти Мустафо Камол Отатурк билан кўришишга ва унга ўқиш истаги борлигини айтишга муяссар бўлган. Шундан сўнг Отатурк акасининг рухсати билан Сабиҳани фарзанд сифатида асраб олади ва ўзи билан Анқарага олиб кетади. Сабиҳа Çанкая бошланғич мактаби, Арнавуткöйдаги Америкага қарашли қизлар коллежи ва Ускудардаги Америка лицейи каби ўқув масканларида ўқийди. Соғлиғидаги муаммолар сабаб Ҳейбелиада ва Венада даволанади. Бироз вақт франсузчасини ривожлантириш мақсадида Парижда яшайди. 1934-йилги „Соядı Кануну“ чиққанидан сўнг Мустафо Камол Сабиҳага „Гöкçэн“ фамилиясини берган.
Учувчилик фаолияти
Сабиҳа Гöкçэннинг дастлаб учувчиликка қизиқиши 1935-йилда ўтказилган Тüрк куşу (Турк қуши)нинг очилиш маросимидаги самолётларнинг расмий парвозидан сўнг уйғонади. Отатуркнинг ёрдами билан 1935-йил Тüрк Ҳава Куруму (Турк ҳаво кучлари)га қарашли маҳаллий ўқув бўлимига қабул қилинади. Шундан сўнг Сабиҳа Гöкçэн ва етти киши Қиримга, учувчилик амалиётини ўташга юборилади. Сабиҳа Москвага кетиш тўғрисида ўйлаб турган бир пайтда синглиси Зеҳра вафот этади. Тушкунликка тушиб қолган Сабиҳа бироз муддат машғулотларда иштирок этмай қўяди ва Туркияга қайтади. Фақат, Отатуркнинг қистови билан қайта машғулотларни бошлашга розилик беради. Эскиşэҳирга қарашли учувчилик мактабида Савми Учан ва Муҳиттинбейлардан таълим олади. 1936-йилнинг 25-феврал куни самолётдаги дастлабки парвозини амалга оширади.
Гўкченнинг бу муваффақиятидан сўнг Отатурк унга шу сўзларни айтади: „Мени жуда ҳам бахтли қилдинг… Энди сен учун режалаштирган фикримни айтишим мумкин… Балки, дунёдаги энг биринчи ҳарбий учувчи бўлишинг мумкин… Бир турк қизининг дунёдаги энг биринчи ҳарбий учувчи бўлиши фахрланадиган ҳодиса. Энди сени Эскиşэҳирдаги Тайёра мактабига юбораман. У ердаги махсус ўқув курсидан ўтишинг керак“[5].
У вақтларда қизлар ҳарбий мактабларга олинмагани учун Сабиҳа Эскиşэҳирдаги ҳарбий мактабда 11 ой махсус курсдан ўтади. Бу курс давомида Сабиҳага бошланғич мактаб ўқитувчиси Нüвейра Уйгуç яқиндан ёрдам бериб келади. Бу курснинг якунида 1-Ҳарбий учувчилилар махсус гуруҳининг машғулотларида иштирок этади. Бу вақтда Тракя ва Эге каби ҳудудларда хизмат қилади.
Дерсим воқеалари
1937-йили Сабиҳа Тунcелида юз берган қўзғолонни бостириш учун Дерсим ҳаракатига иштирок этувчи гуруҳнинг энг олдинги сафларида ўрин эгаллайди[6]. Бу ҳаракатда кўрсатган жасорати туфайли „Турк ҳаво кучлари“га бериладиган олий даражадаги „Ифтихор“ медали билан тақдирланади. Сабиҳа Гöкçэн Дерсим воқеалари ҳақидаги Ҳалит Кıванçга берган 1956-йилги интервйюсида „Жонли нимани кўрсангиз, ўт очинг!“ деган буйруқ олганини айтади. Бундан ташқари „Қўзғолончиларнинг ўтлашга чиққан эчкиларини ҳам ўққа тутдик“ деб эътироф этган эди.
Ҳатайнинг Туркияга қўшилиши
1937-йилда Франсиянинг Ҳатай вилоятини Сурияга топширмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги хабарлар Анқара ҳукумати томонидан норозилик билан қабул қилинади. Отатуркнинг буйруғи билан ҳарбий кийимини кийган Сабиҳа Гöкçэн франсуз элчисининг ёнида қуролидан юқорига қараб уч маротаба ўқ узади ва „Ҳатайнинг ватанга қўшилиши учун керак бўлса қуролланамиз“ деб айтади. Бу воқеадан сўнг Отатурк буйруғи билан ҳибсга олинган Сабиҳа Гöкçэн бир кун ҳибсда ушлаб турилади. Аммо Отатуркнинг режаси иш беради. Туркия ҳукумати бу билан франсуз ҳукуматига гўё ултиматум қўйган эди[7].
Отатуркнинг ўлимидан кейинги ҳаёти
Отатурк вафот этгандан сўнг Сабиҳа аёлларнинг армияда хизмат қилишига оид қонун бўлмаганлиги туфайли ҳарбий хизматдан чиқади ва Тüрк куşу ҳарбий мактабининг катта ўқитувчиси этиб тайинланади. Бу лавозимда 1955-йилга қадар муваффақиятли фаолият олиб боради. Турк ҳаво кучларининг аъзоси этиб сайланади.
1940-йилда Турк ҳаво кучларида хизмат қилувчи ҳарбий аскар, жуғрофия ва топография ўқитувчиси Камол Эсинер билан турмуш қуради. Фақат, 1943-йилнинг 12-январ куни турмуш ўртоғи вафот этади.
1953 ва 1959-йилларда таклиф бўйича АҚШга турк жамияти ва турк аёлларини танитиш мақсадида борган Гöкçэн шарафига махсус самолётлар паради ўтказилади. Сўнги учишини 1996-йили 83 ёшида франсуз учувчиси Даниэл Аcтон ҳамроҳлигида Фалcон 2000 самолёти орқали амалга оширади.
Сабиҳа Гöкçэн 1996-йилда фаолияти давомидаги энг катта мукофотни қўлга киритади. АҚШнинг ҳаво кучларига қарашли коллежнинг битирув кечасида қатнашган Сабиҳа Гöкçэннинг номи „Дунё тарихида исмини тарих зарварақларига ёздирган 20 учувчидан бири“ сифатида киритилади. Сабиҳа Гöкçэн бу мукофотга сазовор бўлган илк ва ягона аёл.
Ўлими
Сабиҳа Гöкçэн 2001-йил 22-март куни Гüлҳане ҳарбий академиясига қарашли тиббиёт академиясида юрак етишмовчилигидан вафот этади[8][9].
Манбалар
- ↑ Фирст фемале cомбат пилот Андоза:WебарşивГуиннессwорлдреcордс.cом. Эриşим: 27 Касıм 2011. Арşив: <>
- ↑ Аир Университй (Wайбаcк Мачине сайтида 16-август 2012-йил санасида архивланган) Андоза:Wебарşив Ау.аф.мил. Эриşим: 24 Майıс 2009
- ↑ тҳе Пионеэрс Андоза:Wебарşив CТИЭ.монаш.эду.ау. Эриşим: 24 Майıс 2009
- ↑ „Эрмени иддиасıнı, илк уçуş тариҳи çüрüттü“ (2016-йил 6-март). 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Тариҳтен Янсıмалар: Дüнянıн İлк Кадıн Пилоту Сабиҳа Гöкçэн, ҲвКК ресми ситеси“ (2014-йил 6-август). 2014-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Тариҳтен Янсıмалар: Дüнянıн İлк Кадıн Пилоту Сабиҳа Гöкçэн, ҲвКК ресми ситеси“ (2012-йил 6-август). 2012-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Ататüрк'üн мüтҳиş тактиğи“ (2016-йил 13-апрел). 2010-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Тариҳтен Янсıмалар: Дüнянıн İлк Кадıн Пилоту Сабиҳа Гöкçэн, ҲвКК ресми ситеси“ (2014-йил 6-октябр). 2012-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
- ↑ „Тариҳте Бугüн: 22 Март, CНН Тüрк ситеси, 22 Март 2006“ (2013-йил 19-октябр). 2012-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.