Sabzavot
Сабзавот (фор Сабзавот, тож. сабза — ямяшил ўт, майса) — резавор ва полиз экинлари ва уларнинг овқатга ишлатиладиган маҳсули. Сабзавотлар жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида экилади. Сабзавот табиий ёки қайта ишланган ҳолида истеъмол қилинади. Сабзавотларнинг барчаси озиқлик, доривор ва парҳез хусусиятига эга. Овқатга ва янгилигида истемол қилиш учун Сабзавотларнинг меваси, ёш новдаси, илдизи, илдизмеваси, туганаги, уруғи, тўпгули, барги ва бошқа ишлатилади. Инсоннинг бир кунлик овкат рационида Сабзавот 600 г ни ташкил этиши керак. Сабзавотнинг таркиби ва озуқалик сифати маҳсулот турига, етиштириш шароитига ва сақланишига қараб ўзгариб туради. Шунинг учун уларни кўпроқ янгилигида истеъмол қилинади. Сабзавот маҳсулотлари қуруқ моддасининг асосий қисмини углеводлар — крахмал, қанд, клетчатка ҳамда пектинли моддалар ташкил этади. Сабзавот таркибида қанд (0,5—2,5%), органик кислоталар, хушбўй моддалар, кул элементлари (0,4—3%), витаминлар (5–50 мг% C витамини, шунингдек, каротин, Вг В2, РР ва бошқалар) бор. Сабзавот таркибида мой бўлмайди, оқсил кам миқдорда (1—2%, дуккаклиларда 5—6%), сув 65—96% ни ташкил қилади. Шу сабабли уларнинг энергетик қиммати унчалик юқори эмаСабзавот (2 дан 2 минг кж/кг гача). Аммо Сабзавотда биологик фаол бирикмалар (калий, магний, темир, фосфор тузлари), микроэлементлар ҳам мавжуд. Сабзавотларнинг муҳим физиологик хусусиятлари уларнинг иштаҳани қўзғатиши, бошқа маҳсулотларнинг ҳазм бўлишини яхшилашидир. Ўзбекистонда Сабзавотларнинг барча турлари март ойидан то кеч кузгача, қишбаҳор фаслларида (иссиқхона ва парниклар)да етиштирилади. Айрим Сабзавотлар қайта ишланганда ёки овқатга солинганда витаминлар ва хуштаъмлик хусусиятлари бирмунча йўқолади. Тузлаш, маринадлаш, тез музлатиш, вакуумда қуритишда витаминлар ва бошқа моддалар кўпроқ сақланиб қолади.
Абдунаби Ҳакимов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |