Sadri Ziyo
Садри Зиё (тахаллуси; асл исмшарифи Мирза Муҳам мал Шариф Садр ибн Абдишукур) (1867—Бухоро—1932) — шоир, олим. Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Араб ва форс тили грамматикаси, мумтоз адабиёт, тарих фанларини, хаттотлик санъатини пухта эгаллаган. „Тазкор улашъор“ („Шеърият хотираномаси“, ЎзФАСҲИ, инв. № 1304) тазкирасини тузган. Асар назмда ёзилган. Унда Аҳмад Дониш, Шамсуддин Маҳмуд Шоқин каби шоир ва олимларнинг ҳаёти, ижодига кенг ўрин берилган. Асар Ўрта Осиё, хусусан, ХИХ аср 2ярми — ХХ-аср бошларидаги Бухоро адабий муҳитини ўрганишда муҳим манба ҳисобланган. 3. „Тазкират ушшуарои мутақаддимин ва салатини маосирин ва бузургони мутаваррин“ („Ўтмиш ва ҳозирги замон шоирлари, султонлари тазкираси“), „Шуарои мутааххирин ва фузалои маосирин“ („Сўнгги давр шоирлари ва замондош фозиллар“), „Тазкират улҳукамо“ („Ҳокимлар тазкираси“), „Наводири зиёия“ („Зиё нодирликлари“) каби адабиёт, тарих, географияга оид асарлар муаллифи[1].
| Шарифжон Махдум Садр Зиё | |
|---|---|
| Таваллуди |
1865-йил |
| Вафоти |
1932-йил Бухоро |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | мударрис, қози, раис, қозикалон, хаттот |
| Болалари | Муҳаммаджон Шакурий |
| Отаси | Абдушукур ибн Абдурасул |
Шарифжон Махдум Садр Зиё (1865—1932)[2] — давлат ва жамоат арбоби, мударрис, қози, раис, қозикалон, хаттот. Жадид маърифатпарварларидан. Шарифжон Махдум Садр Зиёнинг ўғли Муҳаммаджон Шакурий[3] тожик тили ва маданиятини ривожланишида улкан ҳисса қўшган таниқли олим[4][5].
Ёшлиги
Муҳаммад Шарифжон махдум Садр Зиё ибн Абдушукур ибн Абдурасул 1865-йили 24-февралда туманида отаси қозилик қилаётган Бухоро амирлигига қарашли Зиёвуддин ҳудудида туғилган. Зиё (Нур) унинг тахаллуси, Садр эса диний-илмий мартаба саналиб, дастлаб Садри Зиёга Бухоро амири Абдулаҳад (1885-1910) томонидан Судур (1900-йил 17-октябр) ва Сайид Олимхон (1910—1920) томонидан эса Садр унвони (1912-йил 24-август) берилган. Муҳаммад Шарифнинг отаси Абдурасул ўғли Абдушукур (1817—1889) ижтимоий келиб чиқишига кўра чармгар косиблардан бўлиб, ўз даврининг илғор зиёлиларидан ҳисобланган. Амир Ҳайдар (1800—1825) мамлакатни идора қилган даврда унинг отаси ва бобоси Бухорога кўчиб борган ва Мирза Ғофур маҳалласида яшаган. Отасидан Садр Зиёга катта кутубхона мерос сифатида қолган.
Фаолияти
Садр Зиё даставвал отаси Абдушукур қўлида хат-савод чиқарган. Мактаб таълимини олгач, мадрасада таҳсил олган. Мадрасада ўқиган кезлари ҳафтанинг таътил кунлари (сешанба, чоршанба ва пайшанба) уйида ўша замоннинг илғор кишиларини тўплаб адабий кечалар ва йиғинлар уюштириб турган. Ушбу маърифий тадбирлар ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Бухоро адабий муҳитини шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Садр Зиё 1893-йилнинг 9-майда Ҳайробод (ҳозирги Жондор) туманига қози этиб тайинланади ва мазкур лавозим билан боғлиқ фаолияти 1920-йилгача, яъни Бухоро инқилобига қадар давом этади. Садр Зиё Ҳайрабод туманида олти ой мобайнида қозилик қилгач, 1893—1895-йилларда Янгиқўрғон беклигида, 1895—1897-йилларда Хутфар (Пешкў) туманида, 1897—1902-йилларда Кармана беклигида, 1902-1905 йилларда Карки беклигида, 1905—1906-йилларда Комот (Вобкент) туманида, 1906—1909-йилларда иккинчи марта Хутфар туманида, 1909—1910-йилларда Шаҳрисабз беклигида, 1910—1916-йилларда Насаф беклигида, 1916—1917-йилларда Қарши беклигида қозилик қилган. 1917-йилнинг 27-мартида Садр Зиё Бухоронинг қозикалони этиб тайинланади[6], аммо сарой амалдорларининг катта қисмининг норозилиги туфайли 1917-йил 9-апрелида лавозимидан бўшатилади. Орадан 5 ой ўтгач, Амир Олимхон 1917-йилнинг 10-октябрида Шарифжон Садр Зиёни Қарши беклиги қозиси этиб тайинлайди. 1918-йил баҳорида Туркистон Халқ комиссарлари Совети раиси Ф.Колесовнинг Бухорога қарши босқини оқибатида Амир Олимхон жадидларни хоинликда айблаб, жазолашни буюрди. Қаршида қозилик қилаётган Садр Зиё ҳам жадидларга хайрихоҳликда айбланиб ҳибсга олинади ва қўлёзмалари ўзининг кўз ўнгида ёқиб юборилади. Етмиш кун сўнг у озод этилиб, Шаҳрисабз беклигига қози этиб тайинланади[7]. 1920-йил Бухорода амирлиги тугатилгач, Садр Зиё Бухоро Халқ Совет Республикаси Вақф ишлари бўйича бошқармасида иш бошлайди[8]. Кейинчалик шариат ишлари бўйича бошқарма раиси ўринбосари ва 1923-йилдан Абу Али ибн Сино номидаги кутубхона раҳбари сифатида фаолият юритган. Садр Зиё давлат арбоби бўлиш билан бир пайтда тарихнавислик ва адабиёт билан шуғулланган.
Садри Зиё 1932-йилда совет қамоқхонасида вафот этган[9].
Мероси
Айрим манбаларда Шарифжон Махдум қаламига мансуб турли мавзулардаги асарлар сони 75 тани ташкил этади дейилган[10]. Бугунги кунда Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида Садри Зиёнинг ўз дастхати билан кўчирилиб, 9 та жилдда жамланган кўплаб рисолалари, тазкиралари ва тарихий асарлари сақланмоқда. Бу асарларнинг аксарияти Л. М. Епифанова томонидан қисқача тавсифланган. Асарлари ХИХ асрнинг иккинчи ярми — ХХ аср бошларига оид Бухоро амирлиги тарихи, илмий, адабий муҳитини ўрганишда қимматли манбалар сирасига киради.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Махмуд Абдуллаев „Литературоведческие исследования о жизни и творчестве Cадриддина Айни“. Қаралди: 8-июл 2023-йил.
- ↑ „Достояние республики. Воспоминания о Мухаммаджоне Шакури Реад море: ҳттпс://асиаплустж.инфо/тж/ноде/273995“ (русча). Қаралди: 8-июл 2023-йил.
- ↑ „Мухаммаджон Шакури: сын козикалона, защитник таджикского языка“. Қаралди: 8-июл 2023-йил.
- ↑ „Тожикистонлик таниқли олим Муҳаммаджон Шакурий вафот этди“. ббc.cом. Қаралди: 8-июл 2023-йил.
- ↑ Дилноза Жамолова. Бухоро амирлигида жадидлар ва қадимчилар фаолияти. Тошкент, 2021. ИСБН 978-9943-6834-8-8.
- ↑ Фаррух Темиров „Садриддин Айний тадқиқотида бухоролик адиблар“. букҳари.уз. Қаралди: 8-июл 2023-йил.
- ↑ Исмоил Бекжонов „Зиё Садр. Шарифжон махдумнинг шахсий кутубхонаси“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 8-июл 2023-йил.
- ↑ „Достояние республики. Воспоминания о Мухаммаджоне Шакури Реад море: ҳттпс://асиаплустж.инфо/тж/ноде/273995“ (русча) (2019-йил 30-октябр). Қаралди: 13-июл 2023-йил.
- ↑ Истам ИБРОҲИМОВ „Жонсиз жисм бериб, жон сотиб олган аллома“. Халқ сўзи (10-январ 2023-йил). 2023-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июл 2023-йил.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |