Safaviylar davlati
| Сафавийлар империяси Давлати Қизилбош империя | |||||||
| |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
Аббос И даврида Сафавийлар империяси. | |||||||
| Пойтахти | Табриз,Қазвин,Исфаҳон | ||||||
| Тил(лар)и | форсча | ||||||
| Дини | Шиалик | ||||||
| Пул бирлиги | Туман, Аббосий, 1 туман = 50, Аббосий, 1 туман = 50 франсуз ливри, 1 туман = £3 | ||||||
| Майдони | 2900000 | ||||||
| Бошқарув шакли | Ирсий монархия | ||||||
| Сулола | Сафавийлар | ||||||
| - 1501—1524 | Шоҳ Исмоил Сафавий (биринчи) | ||||||
| - 1732—1736 | Аббос ИИИ (охирги) | ||||||
| Тарих | |||||||
| - 1726—1729 | Нодиршоҳнинг ҳукуматни эгаллаши | ||||||
Сафавийлар давлати — Ғарбий Осиёда сафавийлар бошқарган давлат (1502—1736). Ардабил ҳукмдори Исмоил Оқ Қўюнлилар ва уларнинг иттифоқдошлари устидан ғалаба қозониши натижасида барпо этилган. Сафавийлар давлати таркибига Озарбайжон, Арманистоннинг бир қисми, Эрон, ҳозирги Афғонистон (Балх вилоятидан ташқари), Араб Ироқи (вақтвақти билан) ва бошқа ҳудудлар кирган. Сафавийлар, асосан, қизилбошлиларга таянган. ХВИ асргача пойтахт Табризда бўлиб, 1548-йил Қазвинга кўчирилган. Давлат дини шиалик бўлган. Шоҳ Таҳмосб И даврида кўчманчи қабилалар таъсири кучайиб, Сафавийлар давлатида халқ қўзғолонлари авж олган. 1535-йил Хуросондаги халқ қўзғолонидан фойдаланган Бухоро хони Убайдуллахон Ҳиротни Шайбонийлар давлати таркибига қайта қўшиб олади. Таҳмасп И Кавказорти, Курдистон, Ироқни қайтариб олиш учун Усмонлилар билан тинимсиз урушлар олиб борган. 1576-йил Таҳмасп И вафотидан сўнг бошланган ўзаро урушлар натижасида Сафавийлар давлати инқирозга учраб, майда мулкларга бўлиниб кетган. 1590-йилда Аббос И ва Усмонийлар империяси ўртасида имзоланган Истанбул сулҳига кўра, турклар Сафавийлардан Озабайжон (Табриз билан бирга), Грузия, Курдистон, Луристон, Хузистон ҳудудларини тортиб олишади. Шунингдек, ХВИ аср сўнгида Абдуллахон ИИ ҳукмронлигида йирик мазлашган кучга айланган Бухоро хонлиги Сафавийлардан Хуросонни қайтариб олишда. Бу вақтга келиб қизилбошлилар Аббос И атрофига бирлашган. 1598-йил Хуросонни Бухоро хонлигидан тортиб олинган. Ҳарбий ислоҳот ўтказилган. 1598-йилда Сафавийлар пойтахти Исфаҳонга кўчирилиб, унда ва бошқа шаҳарларда қурилиш ишлари олиб борилган. 1603—1607-йиллар Луристон, Арманистон, Грузия, Озарбайжон Усмонлилардан қайтариб олинган. 1623-йил Бағдод ҳам қўшиб олинган. Савдо ва ҳунармандчилик тараққий этган. Аббос ИИ нинг вафотидан сўнг Сафавийлар давлати яна инқирозга учрай бошлаган. ХВИИИ аср бошларида Афғонистондаги сафавийлар ҳокими Мир Вайс ўзини мустақил деб эълон қилган. 1722-йил унинг ўғли Маҳмуд Сафавийлар давлатининг анча қисмини бирлаштирган. Сафавийларнинг афғонлар ва усмонлиларга қарши муваффақиятли кураш олиб борган саркардаси Нодиршоҳ сафавийлар сулоласини тахтдан ағдариши билан Сафавийлар давлати барҳам топган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |