Саффорийлар давлати — 873-йилдан 900-йилгача Эрон, Хуросон ва шарқий Макран( Белужистон )нинг айрим қисмларида ҳукмронлик қилган Саффорийлар сулоласи томонидан тузилган империя.

Келиб чиқиши

Саффорийлар сулоласи Шарқий Эрондан келиб чиққан. Сулола асосчиси Я'қуб бин Лайс ас-Саффор 840 йилда ҳозирги Афг'онистон ҳудудида Заранжнинг шарқида ва Бо'стнинг г'арбида жойлашган Карнин (Қарнин) номли кичик шаҳарчада туг'илган . ИХ асрнинг 60-йилларига келганда, тоҳирийлар давлари ички низолар боис анча заифлашиб қолади. Бу орада Хуросон бо'йлаб ноодил сиёсат олиб борувчи тоҳирий ҳукмдорларга қарши умумхалқ қо'зг'олонлари - "г'озийлар" ("эътиқод учун курашувчилар") ҳаракати кучаяди. Г'озийлар ҳаракатини о'з вақтида Я'қуб бин Лайс ас-Саффор ва унинг укаси Амр бинни Лайс бошқаришади.

Улар 861 йилда Сеистоннинг пойтахти Заранж шаҳрини тоҳирийлардан тортиб олишади. Кейинги бир неча йил давомида г'озийлар ва тоҳирийлар орасида қатор қонли жанглар бо'либ о'тади. НИҳоят, г'озийларнинг бирлашган армияси 873-йилда тоҳирийларнинг сўнгги лашкарларига кучли зарбани бериб, Хуросоннинг пойтахти - Нишопурни қо'лга киритишади. Натижада араб халифаси Хуросон ноиблигини Яъқубга топширишга мажбур бўлади. Шу ондан э'тиборан, тоҳирийлар сулоласи барҳам топади ва Хуросон ҳокимиятига Саффорийлар келади.

Кенгайиш

Заранж шаҳри Саффорийлар учун муҳим ҳарбий қал'а бўлган. Шаҳар Саффорийларга ҳам Г'арбий, ҳам Шарқий ҳудудларга осон ё'л очиб берган. Саффорийлар подшоҳи Ёқуб бин Лайс 870-йилда Ҳирот шаҳрини босиб олади. Ёқуб со'нгра г'арбга э'тибор қаратади ва Хуросон, Хузистон , Кирмонга ҳужум бошлади. Кобул водийси, Синд, Тохаристон , Макран, Кирмон, Хуросон ва Баг'додни деярли то'лиқ эгаллайди. Шундан сўнг Саффорийлар жанубий ғарбий Эрон ва жанубий Ироқнинг бир қисмини эгаллаб олишди. Саффорийлар босиб олинган ерларда Панжшир водийсидаги конлардан фойдаланиб о'з кумуш тангаларини зарб қилишади.

876- йилда Саффорийлар араб халифалиги устидаги Аббосийларни ағдариб ташлашга ҳам уринишади. Аббосийлар қўшини Бағдоддаги бир неча кунлик жангдан со'нгина уларни аранг орқага қайтаришга муваффақ бўлади. Бу босқинлардан чо'чиган Аббосийлар Я’қубни о'зи босиб олган ерлари я'ни Сеистон, Эрон ва Кирмоннинг мутлақ ҳокими сифатида тан олишга мажбур бо'лишади. Аббосийлар Саффорийларга ҳатто халифалик марказларидан бири бўлган Бағдодда ҳам муҳим лавозимлар таклиф қилишади.

Маданият

Саффорийлар сарой шеърияти шаклида форс тилига ҳомийлик қилдилар ва о'з давлатларида форс маданиятини ўрнатдилар.  Улар ҳукмронлиги даври шарқий ислом олами Файруз Машриқий, Абу Солиқ ал-Жиржоний ва сарой шоири бўлган Муҳаммад ибн Восиф каби машҳур форс шоирлари етишиб чиққанига гувоҳ бўлган .

ИХ аср охирида Саффорийлар янги форс адабиёти ва маданиятининг қайта тикланишига туртки берди. Шоҳ Ёқуб Ҳиротни забт этгандан со'нг, ба'зи шоирлар унинг г'алабасини араб тилида нишонлашни афзал ко'рдилар, бироқ Шоҳ Ёқуб о'зининг котиби Муҳаммад бин Восиф ас-Систонийдан бу мисраларни форс тилида ёзишни илтимос қилади.

Инқироз

Саффорийлар сулоласи Шоҳ Ёқуб бин Лайс вафотидан кейин узоқ давом этмади. 879-йилда давлатнинг асосий таянчларидан бири бўлган Шоҳ Ёқуб вафот этиб, тахтга укаси Амр ибн Лайс ўтирди ва халифага ўз вассаллигини билдирди. Ҳарбий, сиёсий билимлар ва юксак тажриба соҳиби Шоҳ Ёқубнинг о'лими мамлакат қудратига қаттиқ зарба берди.

Бундай қулай вазиятни қо'лдан чиқаришни хоҳламаган халифа саффорийларга қарши бошқа бир сулолани урушга чорлашга киришади. Бу даврга келиб Мовароуннаҳрда Сомонийлар сулоласи кучайиб бораётган эди. Халифа ал Муътазид (892—902) Амр бинни Лайсни Мовароуннаҳрнинг қудратли шоҳи Исмоил Сомонийга қарши қайраш орқали халифаликнинг асосий душмани - Саффорийлардан қутулмоқчи бо'лди. Тез орада халифа айёр ё'л тутади ва Исмоил Сомонийни Мовароуннаҳр ҳокимлигидан туширилгани ва у ерга Амр ибн Лайсни ҳоким қилиб тайинлаганини эълон қилади.

Мовароуннаҳр ноиблиги тўғрисидаги ёрлиқни олган Амр ибн Лайс, о'зининг "янги улусини қо'лга олгани" шоҳ Исмоил Сомонийга қарши қўшин тортди. Негаки, бу жангда у маг'лубиятга учаршига ва шу билан Саффорийлардан қутулишга ишончи комил бўлган халифа уни бунга тинмай ундайди.

Кутилганидек, тахт вориси Амр бин Лайс 900-йилда Исмоил Сомонийга қарши Балх жангида маг'лубиятга учради. Амр бин Лайс о'з ҳудудларининг ко'п қисмини янги ҳукмдорларга топширишга мажбур бо'лади. Шу билан бир пайтлар Аббосийларнинг хавсизлигига рахна солган Саффорийлар о'з қудратини ё'қотади. Уларнинг сиёсий кучи қолмай, ҳудуди Сеистон билан чегараланиб қолади. Вақт о'тиши билан уларнинг роли Сомонийларнинг ноиби ролигача тушиб қолади. Тоҳир ибн Муҳаммад о'з даврида бир неча марта ҳаракат қилиб Саффорийлар давлатини тиклай олмайди.

ИХ аср бошларида эса Саффорийлар давлатига кирган барча вилоятлар батамом Сомонийлар мулкига қўшиб олинди ва сулола ҳукмронлиги аг'дарилди.

Манбалар

  • Шамсутдинов Р., Каримов Ш., Ҳошимов С., Ватан тарихи, Т., 2020.