Усмонли давлат арбоби, 269-бош вазир Саид Ҳалим пошо (1863-1921).

Саид Ҳалим

Ҳалим пошо 1863-йилда Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги Шубра саройида дунёга келган. Ҳалим пошо замонавий Мисрнинг асосчиси Муҳаммад Али (1769-1849) нинг набираси эди. Болалигида араб, форс, инглиз ва франсуз тилларини ўрганган, кейин Швейцарияда 5 йил (1890-1895) сиёсацҳунослик бўйича таҳсил олган. 1890-йил охирларида Қоҳира марказида Ҳалим пошога атаб италиялик архитектор Антонио Ласчиак лойиҳалари асосида сарой қурилган. 1888-йилдан у „Шура-и Девлет“ (Давлат Кенгаши) аъзоси бўлиб, кейинчалик турли маъмурий лавозимларда ишлаган. 1912-йилда „Бирлик ва тараққиёт“ партиясининг бош котиби бўлди. 1913-йилда Маҳмуд Шавкат пошо ўлдирилгач, бош вазир ва ташқи ишлар вазири бўлди. 1913-йил сентябрда Болгария билан тинчлик шартномаси тузгани учун султон Меҳмед В Саид Ҳалимни Имтиёз („Содиқ хизматлари учун“) ордени билан тақдирлайди. Ҳалим пошо бош вазир сифатида Усмонли-Германия иттифоқини имзолаган, бу эса Туркияни Биринчи Жаҳон урушига киришига олиб келди. Уруш тугагач, 1919-йил март ойида Саид Ҳалим иттифоқчилар томонидан уруш бошлаганликда айбланиб ҳибсга олинди ва 1919-йил 29-майда Малта қамоқхонасига ташланган. Аммо, 1921-йилда у оқланди. Истанбулга қайтмоқчи бўлганида унга рухсат беришмайди, шундан сўнг Ҳалим пошо Сисилияга равона бўлади. Ҳалим пошо 1921-йил 6-декабрда Римда арман дашноқлари томонидан „Арман қирғини“ даги иштироки учун ўлдирилган. Жасади Истанбулга олиб келиниб дафн этилди.