Сайдазиз Сайдалиев Саидагламович[1][изоҳ 1] (шунингдек, Саидазиз Медгородок номи билан танилган) — ўзбекистонлик собиқ боксчи, СаидалиэвТеам аралаш яккакураш спорт клуби асосчиси. „Медгородок“ жиноий тўдаси сардори[2]. Тадбиркорларнинг қарздорлардан ҳаққини куч йўли билан маълум бир улуш эвазига ундириб бериши билан машҳур[3]. Ўзбекистон жиноят оламидаги таниқли шахслардан бири[4]ва яқин до'стларидан бир Ога Медгарадок билан ҳам алоқадор ҳисобланади.

Сайдазиз Сайдалиев

Сайдалиев Сайдазиз „СПОРТС УЗ“ Ёутубе канали билан подкастда
Таваллуди 1987-йил 24-май (1987-05-24) (39 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби спорт мураббийи
Дини ислом

Ҳаёти

Сайдазиз Сайдалиев 1987-йилнинг 24-май санасида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида таваллуд топган. Тиббиёт шаҳарчаси (халқ орасида Медгородок)да истиқомат қилиши билан танилган. Манбаларга кўра, 2018-йилнинг 26-ноябр санасида, Тошкент савдо мажмуаси яқинида Мурод Хонтўраевга етказилган тан жароҳати ортидан жиноят оламида шуҳрат қозонган[1]. Саидазизнинг машҳурлар орасидан тадбиркор, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Салим Абдувалиев, диний блогер Аброр Мухтор Алий билан яқин алоқалари борлиги таъкидланади[1].

Сайдазиз Сайдалиев ҳақида блогер Аброр Мухтор Алий шундай деган:

Саидазиз — энг яқин „братишкам“. Қонга қон, жонга жон. Энг яқин, фидоий ўртоқ-укам. Саидазиз учун туриб бераман, у ҳам мен учун туриб беради. Яна нима керак?[1]

Судланиши

„Саидазиз Медгородок“ 2023-йилнинг 2-декабр куни Тошкент шаҳрида Жиноят кодексининг 165-моддаси („Товламачилик“) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича қўлга олинган[5]. Кейинчалик, у ва у билан бирин-кетин ҳибсга олинган „Бахти Ташкенцкий“(Бахтиёр Қудратиллаев, 3-декабр)[6] ва „Салимбой“лар (Салим Абдувалиев; 12-декабр)[7] озодликка чиққани ҳақидаги ма'лумотлар тарқалади. Бироқ, бу хабарлар сохта эканлиги ҳамда улар ҳибсда эканлиги расмий манбалар орқали тасдиқланган[8].

Изоҳлар

  1. ↑ Манба сифатида келтирилган „Элтуз“ видеосидаги расмий ҳужжатда исми шу тартибда ёзилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Салимбой «Саидазиз Медгородок»ни Тошкент смотряшийси қилишга уринмоқда“. Ёу тубе. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  2. ↑ „“Кўчалар”га қарши махсус операция Саидазиз “Медгородок” ва Бахти “Ташкенцкий” ўртасидаги низо сабаб бошланганми?“. водий24.уз. 2024-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  3. ↑ „“Сайидазиз медгородок” қамоққа олинди“. аниқ.уз. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  4. ↑ „Тошкентда “Саидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев қўлга олинди“. газета.уз. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  5. ↑ „“Сайидазиз медгородок” қамоққа олинди“. платина.уз. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  6. ↑ „«Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев қўлга олинди“. газета.уз. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  7. ↑ „“Салимбой” қўлга олинди. ИИББ ма’лумотларни очиқлади“. дарё.уз. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.
  8. ↑ „Салимбой ва “Саидазиз медгородок” қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди“. дарё.уз. Қаралди: 23-апрел 2024-йил.