Saikhom Mirabai Chanu
Саикҳом Мирабаи Чану (1994-йил 8-августда туғилган) — Ҳиндистонлик оғир атлетикачи. 27 ёшли МирабаИ Чану жами 201 кг тош кўтариб, олтин медални қўлга киритган, бу айни пайтда давом этаётган CWГ 2022 мусобақасидан кейин Ҳиндистоннинг учинчи медали бўлган. У 2020-йилги Токио Олимпиадасида аёллар ўртасида 49 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган. Мирабаи Чану Жаҳон чемпионати ва Ҳамдўстлик ўйинларида бир нечта медалларни қўлга киритган. У спортга қўшган ҳиссаси учун Ҳиндистон ҳукумати томонидан Падма Шри ордени билан тақдирланган. Саикҳом 2018-йилда Ҳиндистон ҳукумати томонидан маёр Дҳян Чанд Кҳел Ратна спорт фахрийси билан тақдирланган.
| Саикҳом Мирабаи Чану | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | (аёл) |
| Таваллуд санаси |
Саикҳом Мирабаи Чану.жпг Нонгпок Какчинг, Импҳал Эаст, Манипур, Ҳиндистон |
| Бўйи | (бўйи 1.50м) |
| Вазни | 49кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | (Ог'ир атлетика) |
| Фаол томони | (чапақай/ўнақай) |
Чану 2014-йилги Ҳамдўстлик ўйинларида, Глазгода аёллар ўртасида 48 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган; у Олтин қирғоқда бўлиб ўтган 2018-йилги тадбирда олтин медал учун ўйинлар рекордини янгилаган. 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан унинг энг катта ютуғи 2017-йилда Калифорниянинг Анахайм шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганига тўғри келади[1]. У 49 кг вазн тоифасида даст кўтариш бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади.
Ёшлиги
Саикҳом Мирабаи Чану 1994-йил 8-августда Нонгпок Какчингдан[2] 30 км узоқликдаги Имфал шаҳрида туғилган, Манипур[3] ўша минтақанинг жангчи уруғи бўлган Меитеи оиласиган ҳисобланади[4]. Чану ўзини санаҳизм издоши деб танитган, лекин у ҳинд худоларига ҳам сиғинишини айтган[5]. Оиласи унинг кучини эндигина 12 ёшида аниқлаган. Катта акаси ҳатто ўтинни олишга ҳам қийналганида, у уйига бемалол ўтин олиб кетар эди[6].
Мирабаи Манипурдаги Спорт академиясида машғулот ўтказган. У қум олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчилари билан сайр қилар эди. Олимпиада медалини қўлга киритгач, у юк машинаси ҳайдовчиларига миннатдорчилик билдириш учун уйига таклиф қилган ва ҳурмат белгиси сифатида уларнинг ҳокисорларини олган[7].
Фаолияти

Чанунинг биринчи йирик ютуғи Ҳамдўстлик ўйинларининг Глазго нашрида бўлган; 48 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган[8].
Рио 2016 Олимпиадаси
Чану 2016-йилги Рио Олимпиадасига 48 кг вазн тоифасида аёллар ўртасидаги мусобақага йўлланма олган. Бироқ у силтаб кўтариш бўлимидаги учта уринишининг бирортасида ҳам муваффақиятли кўтара олмагани учун мусобақани якунлай олмаган[9].
2017—2021-йиллар
2017-йилда у аёллар ўртасидаги 48 кг вазн тоифасида ўйинда олтин медални қўлга киритдииб мусобақа рекордини ўрнатган, у жами 194 кг оғирликни кўтарган(85 кг даст кўтариш ва 109 кг силтаб кўтариш), 2017-йилда Анахаймда (Калифорния, Қўшма Штатлар) бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган[10].
Токио 2020 Олимпиадаси
Чану 49 кг вант тоифасида кумуш медални қўлга киритган.2020-йил Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларида умумий кўтарилиш 202 кгни ташкил этган[11]. Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган биринчи ҳиндистонлик оғир атлетикачи, Карнам Маллесваридан кейин Олимпия медалини қўлга киритган иккинчи ҳиндистонлик оғир атлетикачи ва ПВ Синдхудан кейин Олимпия кумуш медалини қўлга киритган иккинчи ҳиндистонлик аёл мақомларига эга бўлган. Чану 115 килограмни силтаб кўтаришда муваффақиятли кўтариш билан янги Олимпия рекордини қайд этган[11][12]. Унинг ғалабаси Ҳиндистонга Токио Олимпиадасидаги илк медалини тақдим этган.
Токио Олимпиадан сўнг унга Манипур бош вазири Н. Бирен Сингхдан 1 ₹ мукофот пули берилишини эълон қилган[13]. Ҳиндистон темир йўл вазири Ашвини Ваишнаw унга 2 трлн лик мукофот ва яна бошқа совғаларни эълон қилган[14].
| Йил | Мамлакат | Вазн | Босқичлар (кг) | Даст & Силтаб ко'тариш (кг) | Тотал | Ранк | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | Ранк | 1 | 2 | 3 | Ранк | |||||
| Олимпиада ўйинлари | ||||||||||||
| 2016-йил | 48 кг | 82 | 6 | ― | НМ | ― | ||||||
| 2020-йил | 49 кг | 84 | 87 | 2 | 110 | 115 | 2 | 202 | ||||
| Жаҳон чемпионати | ||||||||||||
| 2017-йил | 48 кг | 83 | 85 | 2 | 103 | 107 | 109 | 1 | 194 | |||
| 2019-йил | 49 кг | 84 | 87 НР[15] | 5 | 111 | 114 НР | 4 | 201 НР | 4 | |||
| Миллий чемпионатлар | ||||||||||||
| 2020-йил | 49 кг | 85 | 88 НР | 111 | 115 НР | 203 НР | ||||||
| Осиё чемпионатлари | ||||||||||||
| 2019-йил | 49 кг | 83 | 86 | 4 | 109 | 113 | 3 | 199 | 4 | |||
| 2020-йил | 49 кг | 86 | 4 | 113 | 117 | 119 WР | 1 | 205 НР | 3 | |||
| Ҳамдўстлик ўйинлари | ||||||||||||
| 2014-йил | 48 кг | 72 | 75 | 2 | 92 | 95 | 2 | 170 | ||||
| 2018-йил | 48 кг | 80 | 84 | 86 НР | 103 | 107 | 110 НР | 196 НР | ||||
| 2022-йил | 49 кг | 84 | 88 НР | 109 | 113 | 201 | ||||||
Мукофотлар
Миллий
- Маёр Дҳян Чанд Кҳел Ратна, Ҳиндистоннинг энг юқори спорт шарафи (2018-йил)[16]
- Падма Шри, Ҳиндистоннинг тўртинчи олий фуқаролик мукофоти (2018-йил)[17]
Оммавий маданиятда
Мирабаи Чану ҳаётига асосланган Шуманг Леэла, Меи Иклаба Тҳамои деб номланган филм 2021-йил 19-сентябрда намойиш этилган. Режиссёр Шоугракпам Ҳеманта тасвирга олган[18]. Сеути Филмс томонидан Мирабаи Чану ҳақидаги биографик Манипури бадиий филми ҳам эълон қилган. Филм режиссёри ОC Меира ва ссенарий муаллифи Манаоби ММ ҳисобланади[19].
Манбалар
- ↑ „Мирабаи Чану wинс голд медал ин Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс“. Ҳиндустан Тимес (2017-йил 30-ноябр). Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ Сирур, Симрин. „Ин ҳер Манипур виллаге, Мирабаи Чану'с фамилй препаред фор а феаст то cелебрате Олймпиc феат“ (эн-УС). ТҳеПринт (2021-йил 25-июл). Қаралди: 2021-йил 27-июл.
- ↑ Ратнадип, Чоудҳурй. „Фирст Реаcтион Фром Мирабаи Чану'с Фамилй, Неигҳбоурс Ин Манипур Он Ҳер Силвер“. НДТВ (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2021-йил 27-июл.
- ↑ „Мирабаи Чану'с паренц ин теарс афтер даугҳтер wинс силвер ин Токё Олймпиcс“. Ҳиндустан Тимес (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ Аҳантҳем. „Саикҳом Мирабаи Чану: Оне Олймпиc медал анд иц манй сториэс“ (эн). Тҳе Неwс Минуте (2021-йил 30-июл). Қаралди: 2021-йил 4-август.
- ↑ Наир. „Мирабаи Чану wинс силвер ат Токё Олймпиcс: Wҳй Манипур ис чурнинг оут wорлд-cласс wеигҳтлифтерс“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2021-йил 24-июл.
- ↑ „'Невер форгет а фавоур': Тwиттер гец эмотионал сеэинг Олймпиc медаллист Мирабаи Чану тоучинг феэт оф труcк дриверс“ (эн). Минт (2021-йил 9-август). Қаралди: 2021-йил 13-август.
- ↑ „Лифтер Санжита Кҳумукчам wинс Индиа'с фирст голд медал ат 2014 Cоммонwеалтҳ Гамес“. Зеэ Неwс (2014-йил 24-июл). 2014-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ „Рио Олймпиcс 2016: Индиа'с Саикҳом Мирабаи Чану фаилс то cомплете wеигҳтлифтинг эвент“. Фирстпост Спорц. Фирстпост (2016-йил 7-август). Қаралди: 2016-йил 8-август.
- ↑ „Мирабаи Чану wинс голд ат Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс“. Тҳе Тимес оф Индиа (2017-йил 30-ноябр). Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ 11,0 11,1 Кумар, Саурабҳ. „Токё 2020: Мирабаи Чану беcомес фирст Индиан wеигҳтлифтер то wин силвер ин Олймпиcс“ (эн). Индиа Тодай (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2021-йил 24-июл.
- ↑ „Мирабаи Чану wинс силвер ас Индиа гет фирст медал ат Токё 2020 Олймпиcс“ (эн). ЭСПН (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2021-йил 26-июл.
- ↑ Лаитҳангбам, Ибояима. „Манипур CМ Бирен ассурес суитабле жоб фор Мирабаи Чану“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (2021-йил 26-июл). Қаралди: 2021-йил 26-июл.
- ↑ „Говт фелиcитатес Токё Олймпиcс силвер медаллист Мирабаи Чану, анноунcе реwард, промотион“. ТҳеПринт. ПТИ (2021-йил 27-июл). Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ ПаттаяСептембер 19, Пресс Труст оф Индиа. „Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшип: Мирабаи Чану беттерс оwн натионал реcорд бут миссес подиум“ (эн). Индиа Тодай.
- ↑ „Wорлд wеигҳтлифтинг чампион Мирабаи гец Рс 20 лакҳ“ (эн). Зеэ Неwс (2018-йил 27-январ). Қаралди: 2018-йил 29-январ.
- ↑ „Падма аwардс 2018 анноунcед, МоС Дҳони, Шарда Синҳа амонг 85 реcипиэнц | Ҳереъс cомплете лист“. Индиа ТВ (2018-йил 25-январ). Қаралди: 2018-йил 26-январ.
- ↑ „Шуманг Леэла басед он Мирабаи соон“. э-пао.нет. Қаралди: 2021-йил 19-август.
- ↑ „Биопиc феатуре он Мирабаи Чану то бе маде“ (2021-йил 19-август). 2022-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-октябр.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |