Саксония-анхалт— Германия ери (федератив бирлик). Элба дарёси ҳавзасида. Майдони 20,4 минг км². Ахолией 2,5 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Магдебург ш. С. А. ҳудудининг катта кисми Магдебург текислигида жойлашган бўлиб, жан.ғарбда Гарс тоғларига ўтиб боради. Флеминг тоғлари С. А.нинг шарқий чегараси ҳисобланади. С. А. мустакил ер сифатида қисқа тарихга эга. У 1947-йилдан 1952-йилгача мавжуд бўлган ва 1990-йил 3 октабрда Германия бирлашганидан сўнг қайта ташкил этилган. С. А. таркибидаги баъзи худудлар Германиянинг қад. маданият марказларидан ҳисобланади. С. А.нинг шимолидаги Алтмарк Бранденбург кул остида бўлган. Жанубий ва шарқида Саксония ҳукмронлик қилган. Анхолт ери 1212-йилда юзага келган. С. А. — мамлакатнинг энг шим. узумчилик раёни. Магдебург текислигининг унумдор тупроғида донли экинлар, қанд лавлаги, картошка, сабзавотлар экилади. С. А.да озиқ-овқат саноати корхоналари, хусусан, қанд заводи кўп. Оғир ва транспорт машинасозлиги, кимё саноатлари ривожланган. Дессауда самолёт ишлаб чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил