Буюк Салжуқийлар империяси ёки Салжуқийлар давлати (Қадимги Анадолу туркча : слčwқлw дwлтй̰ , ром . Салжуқийлар давлати) — (1038-1308) ўрта асрларда ўғуз туркманларининг Киник қабиласи томонидан асос солинган турк, сунний мусулмон империяси . Салжуқийлар Ҳиндукуш тоғларидан Ғарбий Анадолугача ва Ўрта Осиёдан Форс кўрфазига қадар чўзилган катта ҳудудни назорат қилдилар . Орол денгизи яқинида кучайиб, аввал Хуросонни қўлга киритган салжуқийлар бу ердан Эронга ўтиб , Анадўлидаги шаҳарларни назорат остига олдилар.

Буюк Салжуқийлар имперяси
1038 — 1194


Файл:Бüйüк Селçуклу İмпараторлуğу Тамгасı.пнг
Герб

Салжуқийлар давлати
Пойтахти Нишопур(1037-1043), Рай(1043-1051), Исфаҳон(1051-1118), Ҳамадон(1118-1194), Марв(1118-1153)
Йирик шаҳарлари Марв,Нишопур,Рай,Исфаҳон,Ҳамадон,Шарон,Баğдот,Кóня,Мусул,Ҳалас,Дамашқ,Изник,Самарқанд,Бухоро.
Тил(лар)и Ўғуз Туркчаси
Форс
Дини Ислом
Пул бирлиги Динор
Майдони 4.200 000 км² (1092)
Аҳолиси 12милóн киши (1092)
Бошқарув шакли монархия
Сулола Салжуқийлар сулоласи
Султон
 - 1037—1063 Тўғрулбек
Абулфатҳ
 - 1063—1072 Алп Арслон
Ислом оламининг ҳукумдори
 - 1072—1092 Маликшоҳ
Султон
 - 1092-1104 Беркиярук
Султон
 - 1105-1117 Муҳаммад Тапар
ИСЛОМ ҳимоячиси
 - 1117-1156 Аҳмад Санжар

Ташкил топиши

Салжуқийларнинг асли ўғуз-туркманларининг қиник кабиласидандир. Салжуқийлар давлатига Салжуқнинг невараси Султон Тўғрулбек асос солган. Салжуқ турклари ХИ асрнинг 20й.ларида ҳарбий хизматлари эвазига Хуросонда Маҳмуд Ғазнавийдан кўплаб мулклар олганлар. Бироқ кейинчалик ғазнавийлар уларга қарши лашкар жўнатиб, Арслон Исроил ибн Салжуқни асир олишган ва Ҳиндистондаги ҳарбий қалъада тутқунликда сақлашган (1032-йил у ҳибсда ўлган). Салжуқийлар ғазнавийларга қарши олиб борган кўплаб муваффақиятли жангларидан сўнг Нишопурни эгаллаб, ўз раҳбарлари Тўғрулбекни султон деб элон қилдилар (1038). Данданакон жангидаги ғалабадан сўнг, у Хуросон ҳукмдори деб эълон қилинди. Аста-секин салжуқийлар Хуросон, Хоразм, Ғарбий Эрон, Озарбайжон, Ироқ (Бағдод билан бирга)ни ўзларига бўйсундирдилар. Бағдодда Тўғрулбек номига хутба ўқитилган. Аббосийлар халифаси ал-Қоим (ҳукмронлик даври: 1031—75) ҳокимиятни Тўғрулбекка топшириб, уни султон ҳамда „Шарқ ва Ғарб подшоҳи“ деб тан олган. Тўғрулбек Райни, унинг укаси Чағрибек Довуд (990—1060) Марвни ўзларига пойтахт қилдилар. 1050-йилда Тўғрулбек пойтахтни Райдан Исфаҳонга кўчирган.

Алп Арслон ва Маликшоҳ ҳукмронликлари даврида салжуқийлар Кичик Осиё ва Яқин Шарқда мустаҳкам ўрнашиб олишган. Улар Византия императори Роман ИВ Диогеннинг 200 минг кишилик қўшинини енгиб (1071), бутун Кичик Осиёни (1071—81), кейинчалик Сурия ва Фаластинни забт этишган. Арманистон, Грузия, Ширвон ҳам бўйсундирилган. Шу даврда Балх, Термиз (1044), Бухоро, Самарқанд (1089), кейинчалик Фарғона водийси салжуқийлар қўл остида бирлашган.

Ҳатто Шарқий Туркистондаги қорахонийлар ҳам уларнинг устунлигини тан олишган. Алп Арслон пойтахтни Исфаҳондан Марвга кўчирган. Салжуқийлар қўшинлари Арабистон ярим оролдаги Яман ва Баҳрайн ерларини ҳам ўз тасарруфларига олишган. Маликшоҳ ҳукмронлиги даврида Салжуқийлар давлати ҳарбий-сиёсий жиҳатдан жуда кучли бўлган. Бу вақтда пойтахт яна Исфаҳонга кўчирилган. ХИ аср охирларида Салжуқийлар давлати Шарқий Туркистондан Ўрта ер ва Мармар денгизларигача бўлган катга ҳудудни ўз ичига олган. Бу давлат Хитой билан Византия ўртасида жойлашган. Салибчиларнинг Шарққа қилган юришларини тўхтатишда салжуқийларнинг хизмати катта бўлган.

ХИ аср охирларидан бошлаб, Салжуқийлар давлати парчалана бошлайди. Чунки 1-салиб юриши натижасида Салжуқийлар давлати Грузия, Ширвон ҳамда Кичик Осиёнинг соҳил бўйи ҳудудларидан, Сурия ва Фаластиннинг бир қисмидан ажралган (1096—99). Салжуқийлар давлатидан бир неча мустақил султонликлар ажралиб чиққан. Мас, Кермон султонлиги (1041 — 1187), Шом (Сурия) султонлиги (1074—1117), Кўния султонлиги ва бошқа салжуқий султонлар ўғуз ва бошқа туркий уруғлар бошлиқлари, жасур жангчиларга иқто инъом қилганлар. Масалан, Маликшоҳ салтанатни 12 та вилоят — мулкка ажратиб, уларни амирлар ва лашкарбошиларга иқто тариқасида берган. Катта-катта мулкларга эга бўлган иқтодорлар эса мустақил бўлишга ҳаракат қилганлар. Маликшоҳ вафоти (1092)дан сўнг унинг ўғиллари ўртасида тахт учун кураш авж олди. Ака-ука султонлар Маҳмуд (ҳукмронлик даври: 1092—94), Барқиёруқ, Маликшоҳ ИИ (ҳукмронлик даври: 1104— 25), Ғиёсиддин Муҳаммад (ҳукмронлик даври: 1105—18) айрим ҳокимларнинг исёнларини бостириш билан бирга исмоилийлар ҳаракати, хусусан, ҳашшошийларга қарши кураш олиб боришга мажбур бўлганлар.

Буюк Салжуқийлар давлатида 1118 йилда Ироқ салжуқий султонлиги тузилади бу давлат Буюк Салжуқий Султон Санжарга тобе давлат болган.. Ирок салжуқийларининг қисмга кирган Ғарбий Эрон, Ироқ ва Озарбайжонни Ироқ султонлиги (1118—94) номи билан султон Ғиёсиддин Муҳаммаднинг ўғли султон Маҳмуд (ҳукмронлик даври: 1118—31) бошқаришни бошлаган. У Ҳамадонни ўзига пойтахт қилган. Асосан, Хуросон, Сейистон, Хоразм ва Мовароуннаҳрдан иборат бўлиб, унга султон Маликшоҳнинг кенжа ўғли султон Санжар ҳукмронлик қилган ва пойтахти Марв бўлган. Санжарнинг қудрати авжга чиққан даврларда ғарбий салжуқийлар ҳам унинг сиёсий таъсири остида бўлишган, Ғазнавийлар давлати эса унга 1118-йилдан тобе бўлган. Бироқ Шарқдан қорахитойларнинг Мовароуннаҳрга бостириб кириши, Самарқанд яқинида бўлган машҳур Қатвон жанги (1141-йил 9 сент.) да улар қарлуқлар билан биргаликда салжуқийлар ва қорахонийларнинг бирлашган қўшинини тор-мор қилиши натижасида Санжарнинг куч-қудрати заифлашаи боради. Ануштегинийлардан Қутбиддин Муҳаммад, хусусан, Оциз даврларида Хоразм ҳам Салжуқийлар давлатидан ажралиб чиқишга ҳаракат қилади, 3 мартда исён қилса хам бу исёнлар салжуқий армияси томонидан бостирилади. Оциз, ҳатто салжуқийлар пойтахти Марвни эгаллаб, Нишопурни қамал қилган (1141—42). Санжарнинг вафоти (1157)дан сўнг салжуқийларнинг Хуросондаги ҳокимлиги тугаган. Хуросон ғузлар (ўғузлар) тасарруфига кирган. 1117-йил салжуқийларнинг Шом (Сурия) султонлиги, 1187-йил Кермон султонлиги ҳам тугатилган. Хоразмшоҳлар ХИИ аср 2-ярмидан бошлаб ғарбий салжуқийларнинг Ироқ султонлигига кучли зарбалар беришган. Хоразмшоҳ Такаш Ироқ султонлигини ҳам тор-мор қилиб, ўз давлатига қўшиб олган (1194). Фақат Кичик Осиёдаги Кўния (Анадолу ёхуд Рум) султонлиги ХИВ аср бошларигача ҳукм сурган. Бу давлат ватанимиз тарихида чуқур из қолдирди

Буюк Салжуқийлар давлатида давлатни қурган ўғуз-туркманлар катта рол ойнаган. Ва бу давлат билан туркийларнинг ислом оламига аралашуви ва химояси бошланади.[1]

Давлатни бошқариш

Салжуқийлар давлати тепасида олий ҳукмдор — султон (султон улаъзам) турган. Унинг номидан хутба ўқилиб, танга зарб этилган. Тахт отадан болага мерос сифатида ўтган. Мулк, ерсув тақсимлаш, муҳим давлат ва бошқарув мансабларига тайинлаш, амалдорлар ишини назорат қилиш ва бошқа султоннинг ваколатлар доирасига кирган. Салжуқийларнинг бошқарув тизими сомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийларники сингари иккига: даргоҳ ва девонларга бўлинган. Улуғ ҳожиб, ҳорис амири (амири ҳорис), салохдор, хос вакил, аламдор, жондор, таштдор, сарҳанг, мирохур даргохдаги асосий лавозимлар саналган. Бош вазир девони аъло — марказий бошқарув тепасида турган. Девони туғро, девони истифо (молия девони), девони ишраф (назорат девони), девони арз (ҳарбий вазирлик) каби расмий девонлар бўлган. Вилоят бошликлари (волийлар) ҳам ўз девонларига эга бўлишган. Волийлар султон томонидан тайинланган бўлиб, улар вилоят ҳаёти билан боғлиқ барча соҳалар: молия, солиқ, суд, ҳарбий ишлар, жазо идораларига раҳбарлик қилган. Туман ва шаҳар миқёсидаги бошқарув тизими ҳам деярли шундай бўлган.

салжуқийлар подшоси Кай-Хусрав ИИ тангаси, Сивас, 1240-1

Салжуқийлар давлатида, айниқса, Буюк салжуқийлардан Тўғрулбек, Алп Арслон, Маликшоҳ, Санжар даврларида иқтисодий ва маданий ҳаётда катта кўтарилиш юз берган. Ҳунармандчилик тараққий қилган: тўқимачилик, кулоллик, заргарлик, ойнасозлик, темирчилик, кўнчилик ва гилам тўқиш ривожланган. Буюк ипак пули улкан салтанатнинг марказий шаҳарлари орқали ўтган. Шарқий Европа, Византия, Ҳиндистон, Хитой мамлакатлари билан савдо алоқалари гуркираб ривожланган. Маликшоҳ Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдони жонлантириш учун Хуросон ва Ироқ савдогарларини бож тўловидан озод қилган. Каспий денгизи орқали Туркистонга нефт маҳсулотлари келтирилган. Ички савдо ҳам ривожланган. Мамлакатда соф олтиндан зарб этилган динор (қизил динор) жорий этилган. Бундан ташқари, маҳаллий динор (рукний) ва мис дирҳамлар ҳам бўлган.

Маданияти

Салжуқийлар давлатида илм-фан ва маданият ривожланган. Айниқса, Эрон, Ироқ ва Мовароуннаҳрда маданий юксалиш юқори бўлган. Нишопур, Исфаҳон, Басра, Ҳирот, Марв, Бухоро, Самарқандда мадрасалар бунёд қилинган. Хусусан, буюк вазир Низомулмулк қурдирган Бағдоддаги Низомия мадрасаси (1067) бутун жаҳонга машҳур бўлган. Низомулмулк давлатни бошқариш асослари ҳақида „Сиёсатнома“ асарини яратган. Мунажжим ва риёзиётчи олим Умар Хайём лойиҳасига кўра, Исфаҳонда расадхона қурилган. У Маликшоҳ топшириғига кўра, расадхонада кузатув ишларини олиб борган ва сосонийларнинг шамсий тақвимини ислоҳ этиб, Янги тақвим („Маликшоҳ тақвими“ ёхуд „Жалол эраси“) ни тузган (1079). Низомий Ганжавий, Жалолиддин Румий, Саъдий Шерозий, Умар Хайём форс шеъриятининг сўнмас дурдоналарини яратишган. Муҳаммад Ғазолий, Фаридиддин Аттор, Хожа Юсуф Ҳамадоний каби ислом уламолари ва сўфийлар ижод қилишган.

Салжуқийлар давлатида риёзиёт ва илми нужум (Баҳовуддин Абубакр Марвазий, Шарафиддин Тусий, Абулҳасан Али Марвазий, Абулҳотам Музаффар Исфизорий, Заҳириддин Ғазнавий), тиббиёт ва кимё (Исмоил Журжоний, Фахриддин Розий), тарих (Заҳриддин Нишопурий, Садриддин Ҳусайний, Ануширвон Кошоний, Абу Бакр Равондий), адабиёт (адиб Собир Термизий, Носир Хусрав, Анварий, Асириддин Ахсикатий, Рафъий Марвазий ва бошқалар) соҳаларига оид кўплаб бебаҳо асарлар яратилган. Бу даврда Нишопур, Марв, Исфаҳон, Рай, Ҳамадон каби пойтахт шаҳарлар, шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Термизда кўплаб меъморий ёдгорликлар қурилган. Марв гуллаб яшнаган, у „Марви Шоҳижаҳон“ — „Шаҳарлар шоҳи“ деб улуғланган. Тарихчи ва сайёҳ Ёқут Ҳамавий Марвда бўлганида бу ерда 10 та йирик кутубхона борлигини кўрган ва улардан фойдаланган. Термиз яқинидаги Пайғамбароролда Зулкифл мажмуаси (ХИ—ХИИ асрлар), Султон Саодат меъморий мажмуи (11 — ХВИИИ асрлар), Жарқўрғон минораси (1109), Марвда Султон Санжар мақбараси (ХИИ аср) ва бошқа меъморий обидалар қурилган. Салжуқийларнинг Кўния султонлигида ҳам маданият тараққий этган. Кичик Осиёнинг исломлашиш жараёни кучайиб, тасаввуфнинг мавлавийлик, бектошия каби тариқатлари шаклланган, ахийлик (жавонмардлик) ва қаландарлик кучайган. Жалолиддин Румий, Юнус Эмро (1240—1320), Хожа Бектош Вали (1248—1338), Садриддин Кўнёвий, Шаҳобиддин Суҳравардий сингари машҳур мутасаввифлар етишиб чиққан. Кўния (Иконий), Сивас, Қайсария, Никея ш.лари йирик маданий марказлар ҳисобланган. Бу пайтда „Ўғузнома“ достонининг ёзма варианти шаклланган, латифааа Хўжа Насриддин (Афанди) образи (Туркистон ва Анадолуда) яратилган.

Адабиётлар

  • Садриддин Али ал-Хусайни, Ахбар аддаулат асселджукийя (Зубдат аттаварих), М., 1980;
  • Абул Фазл Бейҳақи, История Масъуда (1030—1041), Т., 1962, 2нашри, М" 1969;
  • Рашидаддин, Сборник летописей, т.1, кн. 1, М. Л., 1952;
  • Фазлаллах Рашид ад-Дин, Огузнаме, Баку, 1987;
  • Низомулмулк, Сиёсатнома ёки сияр улмулук, Т., 1997.
  • Гордлевски й В. А., Избранниэ сочинения, т. [(Государство Селджукидов Малой Азии), М., 1960;
  • Агаджанов С. Г., Государство селджукидов в Средней Азии в ХИ—ХИИ вв., М., 1991;
  • Азамат Зиё, Ўзбек давлатчилиги тарихи, Т., 2000;
  • Термиз — буюк чорраҳадаги кўҳна ва янги шаҳар, Т., 2001;
  • Қаҳрамон Ражабов.[2]

Манбалар

  1. ↑ . 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил