Salmon al-Forsiy

Салмон ал-Форсий - (Арабча: سلمان الفارسي Салмāн ал-Фāрси, Форсча: سلمان فارسی Салмāн-э Фāрси, д. ? - ö. 656) Абу Абдуллоҳ Салмон ал-Форсий - саҳоба; Расулуллоҳ (сав)нинг мавлоларидан. Асли исфаҳонлик. Дин қидириб сафарга чиққан. Мажусий динидаги отасидан қочган. Аввал насроний динига кириб, бир неча вақтдан кейин Мадинага бориб, ислом динини қабул қилган. 627 йилдаги Хандақ жангида айнан Салмон ал-Форсий Муҳаммад (сав)га Мадина шаҳри атрофига хандақ қазишни ва унга камончиларни жойлаштиришни маслаҳат берган. Арабистонда илгари кўрилмаган бу янги тактик усул маккаликлар ҳарбий кучининг асосий зарбдор қисмини ташкил этган бадавийлар отлиқ қўшинининг жанговарлик имкониятларини анча пасайтирган. Бу улар учун кутилмаган ҳол бўлиб, саросимага солган, натижада мусулмон қўшини зафар қозонган. Салмон ал-Форсий тасаввуфнинг асосчиларидан бири ҳисобланади. Шиалар Салмон ал-Форсийни Алининг содиқ сафдоши сифатида жуда қадрлайдилар. Мадоин шаҳри (Ироқ)га ҳоким бўлганда, бўйра тўқиб сотиб, ўз меҳнати эвазига тирикчилик ўтказган; маошини муҳтожларга садақа қилган. Расули Акрам (сав)дан кўплаб ҳадислар ривоят қилган.
Салмон ал-Форсий, Абу Абдуллоҳ Салмон алФорсий (?, Исфаҳон — 658) — саҳоба; Муҳаммад (сав)нинг мавлоларидан. Отаси мажусий динида бўлгани учун ундан кетиб қолган. Аввал насроний динига кириб, бир неча вақтдан кейин Мадинага бориб, ислом динини қабул қилган. 627 йилдаги Хандақ жангида айнан С алФ. Муҳаммад (сав)га Мадина ш. атрофида хандақ казишни ва унга камончиларни жойлаштиришни маслаҳат берган. Арабистонда илгари кўрилмаган бу янги тактик усул маккаликлар ҳарбий кучининг асосий зарбдор қисмини ташкил этган бадавийлар отлиқ қўшинининг жанговарлик имкониятларини анча пасайтирган. Бу кутилмаган ҳол бўлиб, уларни саросимага солган, натижада мусулмон қўшини зафар қозонган. С. алФ. тасаввуфттт асосчиларидан бири ҳисобланади. Шиалар С алФ.ни Алининг содиқ сафдоши сифатида жуда қадрлайдилар. С. алФ. Мадоин ш. (Ироқ)га ҳоким бўлганда, бўйра тўқиб, сотиб, ўз меҳнати эвазига тирикчилик ўтказган; маошини эса муҳтожларга тарқатган. Кўплаб ҳадислар ривоят қилган.[1]
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Салмон ал-Форсийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |